

Йиғилиш “Истиқлол” стадионида ўтказилди.
Митингда бир қатор ташкилий масалалар қатори, бугунги бўладиган “Нефтчи” -“Насаф” учрашувида жамоалар қандай либосларда майдонга тушиши ҳақида ҳам ўзаро келишиб олинди.
Демак, бугун “Нефтчи” футболчилари қизил-кўк рангли либосларда майдонга тушади. “Насаф” жамоаси футболчилари эса кўк рангли либосларда майдонга тушадиган бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” – “Насаф” учрашуви бугун “Истиқлол” стадионида соат 20:00да бошланади.






