Суперлига. "Нефтчи" 10 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти

Sherzod Nurmatov
7 авг 2025, 13:49
Бугун Суперлиганинг 17-тур учрашувлари давом эттирилади.

Водий дербисида "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" ўзаро тўқнаш келади. Жамоалар шу кунга қадар Қўқонда 15 бор учрашишган. 8 та ўйинда фарғоналиклар 3 очкога эга чиққан бўлса, 3 та учрашувда майдон эгалари ғалабани тантана қилган. 4 та беллашувда ғолиб номи аниқланмаган. 

"Нефтчи" охирги маротаба рақиби устидан 2015 йил зафар қучган. Қўқонда кечган сўнгги 5 та ўйиннинг 3 тасида "шунқорлар" ютуққа эришган, 2 та ўйинда дуранг қайд этилган. 

"Қўқон-1912" – "Нефтчи" учрашуви бугун соат 19:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia