Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 12 та ўйиндан буён Наманганда мағлубият нималигини билмаяпти

Sherzod Nurmatov
7 авг 2025, 17:33
"Навбаҳор" Суперлиганинг 17-турида "Сўғдиёна" билан беллашди.

Намангандаги "Марказий" стадионида кечган баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Шу тариқа, "лочинлар"нинг ўз майдонидаги мағлубиятсиз серияси давом этди. "Навбаҳор" Суперлигада кетма-кет 12 та (бу йил 9 та) учрашувдан буён Наманганда енгилаётгани йўқ. Сергей Лушчан шогирдлари охирги маротаба 2024 йилнинг 26 сентябрь куни "Сўғдиёна"га имкониятни бой берган эди (0:3). 

"Навбаҳор" Суперлигадаги навбатдаги учрашувини 12 август куни "Бобур Арена"да "Андижон"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›