

Айниқса охирги йилларда принципаллик юқори даражага чиқди. Икки жамоа ҳам бир-бирига муносиб. Бугун Наманганда тарихдаги 34-учрашув гувоҳига айланамиз. Бу борадаги устунлик "шерлар" томонида бўлиб, улар 14 маротаба ортга ғалаба билан қайтган. 12 та беллашувда майдон эгалари ғалабани бегона қилмаган. 7 та баҳсда ғолиб аниқланмаган. "Лочинлар" сўнгги бор Суперлига доирасида 2018 йилги мавсумда ўз майдонида Илҳом Мўминжонов пойтахт клубидан устун келган. Кейинги 6 та қарама-қаршиликнинг 3 тасида меҳмонларнинг ғалабаси қайд этилган, қолган 3 тасида дурангга имзо чекилган.
14.09.2018. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 3:3
15.09.2019. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 0:1
01.09.2020. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:1
07.04.2021. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:2
28.08.2022. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:1
10.08.2023. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:2



