UZ

Сўнгги янгиликлар

02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  1 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  5 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  6 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0

Суперлига. "Насаф" - "Қизилқум" ўйинига оид маълумотлар Янгиликлар

Суперлига. "Насаф" - "Қизилқум" ўйинига оид маълумотлар

Бугун бўлиб ўтадиган иккита учрашув билан Суперлиганинг 8-турига старт берилади.

"Насаф" ўз майдонида Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади. Учрашув 20:00да бошланади. Қуйида ушбу ўйинга доир баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

"Насаф"

- "Насаф" турнир жадвалида 10 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа учтадан ўйинда ғалаба қозонган ва мағлубиятга учраган. Бир марта дуранг қайд этган. Тўплар нисбати 11-8. 

- "Насаф" охирги икки турни ғалаба билан тугатди. Жамоа Андижонда имкониятни бой берганидан сўнг ўз майдонида АГМК, сафарда "Бухоро"ни мағлуб этди. 

- "Насаф" охирги икки учрашувда ўз дарвозасидан гол ўтказмади. Тўплар нисбати 5-0. 

Бугун "Насаф" ўз майдонида тўртинчи ўйинини ўтказади. Аввалги учта баҳснинг иккитасида жамоа ғалабага эришиб, бир бор мағлуб бўлган. 

"Насаф" Қаршида ҳали дуранг қайд этгани йўқ. 

"Қизилқум"

- "Қизилқум" 8 очко тўплаб мусобақа жадвалида 9-ўринда боряпти. Бу жамоа иккитадан ғалаба ва дуранг қайд этиб, уч бор мағлубиятга учраган. Умумий тўплар нисбати 8-11.

- "Қизилқум" қаторасига учта мағлубиятдан сўнг ўтган турни ғалаба билан якунлади. Ҳамиджон Актамов шогирдлари уйда "Бунёдкор" устидан 1:0 ҳисобида зафар қучишди.

"Қизилқум" ушбу мавсум бошидан бери сафарда ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ. Навоийликлар икки бор мағлубиятга учраб, бир марта дуранг қайд этишди. 

"Қизилқум" сафар ўйинларида ўз дарвозасидан 8та гол ўтказди ва бу борада "Қўқон-1912" (-13 гол) ва АГМК (-9 гол)дан кейин учинчи ўринда боряпти. 

Охирги 5 ўйин 

2018 йил. Иккинчи босқич. "Насаф" - "Қизилқум" 4:2

2018 йил. Биринчи босқич. "Насаф" - "Қизилқум" 0:0

2017 йил. "Насаф" - "Қизилқум" 2:0 

2016 йил. "Насаф" - "Қизилқум" 2:0 

2015 йил. "Насаф" - "Қизилқум" 3:1 

Қаршида кечган охирги 5та ўйиннинг тўрттасида омад "Насаф" томонида бўлган. Фақат бир марта 0:0 қайд этилган. Қизиғи шундаки, "Насаф" охирги тўртта ғалабасини иккита тўп фарқи билан қўлга киритган. "Қизилқум" охирги беш ўйинда рақиб дарвозасига фақат 3та гол урган.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика