UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Атлетико" "Челси" ўйинчисининг трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди  0 00:29Игорь Сергеев ҳаракат қилаётган "Патум Юнайтед" жамоаси ўртоқлик ўйинида ЕЧЛ финалчиси "Боруссия"ни тор-мор келтирди!  0 23:55"Барселона" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  2 23:27Жамшид Саидов: "Бизда юқори мақсадлар йўқ, вазифа ўтган мавсумдан кўра яхшироқ иштирок этиш"  1 22:57"Бунёдкор" иккинчи даврада уйғонадими? Тайёргарлик қандай кетяпти? Илёс Зейтуллаев барча саволларга жавоб берди  4 22:23Расман: Шерзод Эсанов "Андижон"дан РПЛ клубига ўтди  14 21:27"Байер" Гюлерни ижарага олмоқчи эди. "Реал" ҳам, ўйинчи ҳам бунга қизиқиш билдиришмади  2 20:58Винисиус Мбаппе, Беллингем ва Эндрикнинг "Реал"га ўтишида таъсир қилган  10 20:21Максим Шацких: "Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокимиз ҳам қизиқарли кечиши аниқ"  20 19:47МЮ Амрабатни "Фиорентина"дан 20 млн евро эвазига харид қилмайди, аммо...  2 19:09Баҳром Ҳайдаров: "Қолган жамоалар ҳам ухлаётгани йўқ. Иккинчи даврада камида 30 очко тўплашимиз керак"   6 18:58Ламела Греция клуби билан шартнома имзолади  2 18:24"Ал Иттиҳод" АПЛдаги ўйинчи учун 51 млн фунт тўлайди  2 17:58"Ливерпуль" икки футболчи учун 105 млн фунт сарфлашга тайёр  4 17:14"Атлетико" Лунинни "Реал"дан 15 млн еврога харид қилишга тайёр эди  2

Суперлига. "Металлург" ўз уйида "Сурхон" билан муроса кўчасини танлади Янгиликлар

Суперлига. "Металлург" ўз уйида "Сурхон" билан муроса кўчасини танлади

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Металлург" – "Сурхон" баҳси ниҳоясига етди.

Coca-Cola Суперлига. 3-тур

16 март, чоршанба

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ҳусниддин Шодмонов, Обид Жумаев, Равшан Абдивоҳидов

Назоратчи: Темур Абдуллаев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Металлург

Суперлига. 3-тур

16/03/2022, 18:30

0
:
0
Тугади

Сурхон

45'
90'
29'  Аброр Тошқўзиев
64'  Иброҳим Ибрагимов (Жасур Холтўраев)
68'  Александр Лобанов
87'  Ихтиёр Тошпўлатов (Шаҳзодбек Ғофурбеков)
13'  Жавоҳир Соҳибов
52'  Луис Мигель Кесада
68'  Иқбол Маликжонов
80'  Луис Мигель Кесада (Абдулазиз Юсупов)
81'  Бобуржон Акбаров

"Металлург" – "Сурхон" 0:0  

Марказий стадион

“Металлург”: 12.Александр Лобанов, 27. Ихтиёр Тошпўлатов (22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 87), 80.Фаррух Иброҳимов, 5.Аббос Отахонов, 97.Муҳаммадали Алиқулов, 94.Фарҳод Бекмуратов, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 18. Фозил Мусаев, 30.Иброҳим Ибрагимов (16.Жасур Холтўраев, 64), 11.Дамир Темиров, 9.Забиҳилло Ўринбоев.

Заҳира: 87.Акмал Ортиқов, 6.Худойшукур Сатторов, 19.Эргаш Исмоилов, 7.Исломбек Исоқжонов, 25.Шаҳзоджон Неъматжонов, 26.Ҳакимхон Аламхонов.

"Сурхон": 35.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Бобиржон Акбаров, 4.Жавоҳир Соҳибов, 8.Бахтиёржон Қосимов, 10.Муродбек Бобожонов, 11.Луис Мигель Кезада (23.Абдулазиз Юсупов, 80), 13.Мирослав Маркович, 20.Иқбол Маликжонов, 33.Тоҳиржон Шамшиддинов, 66.Беҳрўз Шайдулов.

Захира: 25.Хавьер Хименес, 6.Жаҳонгир Аҳмадов, 7.Исломжон Тошпўлатов, 9.Зоҳир Пиримов, 19.Нуриддин Ҳасанов, 26.Улуғбек Абдуллаев, 55.Шарофиддин Шобиров, 64.Самандар Қодиров, 99.Камрон Сайдазимов.

Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Соҳибов (13), Аброрбек Тошқўзиев (29), Луис Мигель Кезада (52), Иқбол Маликжонов (68), Алексндр Лобанов (68), Бобиржон Акбаров (81). 

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Баҳс якунига етди!  

Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

90. "Металлург" ҳужумга эътиборни кучайтирган бир пайтида "Сурхон" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Маркович муваффақиятсиз зарба берди. 

87. "Металлург"да алмаштириш: Тошпўлатов ўрнига Ғофурбеков ўйинни давом эттиради. 

85. Ихтиёр Тошпўлатовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

81. Бобиржон Акбаров Холтўраевга нисбатан ўта қўпол ўйнагани боис огоҳлантирилди. 

80. "Сурхон"да алмаштириш: Луис Мигель Кезада ўрнига Абдулазиз Юсупов тушди. 

78. Жамоалар навбатма-навбат ҳужумга боришмоқда. Ҳозирча яққол хавфли вазият йўқ. 

76. Зарбааа!  Иқбол Маликжоновнинг кучли зарбасини Лобанов бартараф этди. 

74. Зарбааа! Тошпўлатовнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин  Холтўраев бош билан зарба йўллади, ноаниқ. 

72. Кезаданинг Бобожонов томон амалга оширган узатмасига Лобанов эга чиқди. 

68. Иқбол Маликжонов ва Александр Лобанов сариқ карточкага лойик қўрилди. 

67. Лобанов тўп йўлини тўсган ҳолда майдондан чиқиб кетишини таъминлади, Иқбол Маликжонов уни туртиб юборди. Шундан сўнг кичик тортишувлар рўй берди. 

64. "Металлург"да ўзгариш: Иброҳим Ибрагимов ўрнига Жасур Холтўраев майдонга тушди. 

63. ГОООООЛ!  Фарҳод Бекмуратов рақиб дарвозасига тўп киритди, бироқ сал олдинроқ Забиҳилло Ўринбоев офсайдда қолган экан. Шу боис гол инобатга олинмади.

59. Ўйин темпи юқори. Жамоалар бир-бирига ўзига хос курашни таклиф қилишмоқда. 

56. Майдонда тортишув юзага келди. Ихтиёр Тошпўлатов Бахтиёржон Қосимов билан жанжаллашиб қолди. 

54. Аббос Отахонов иккинчи қаватда Бобожоновга нисбатан қоидани бузди. 

52. Кезада Тошпўлатовга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. 

50. Фозил Мусаев жарима майдони ичида ҳимоячини алдашга уринди, аммо "Сурхон" вакили тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. 

47. "Сурхон" иккинчи таймдаги биринчи хавфли вазиятни ҳосил қилди. Кезаданинг пасидан кейин Бобожонов тўпга улгурмай қолди, акс ҳолда ҳолат гол билан ҳам тугаши мумкин эди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи тайм ниҳояланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. Зарба! Аброрбек Тошқўзиевнинг яқин масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кўриниш касб этди. 

39. Маликжонов "Сурхон" фойдасига бурчак тўпи ишлади. 

36. Уууух!  "Сурхон" аъзосининг қанотдан узатган пасидан сўнг Ихтиёр Тошпўлатов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига оз қолди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

35. Зарбааа! Кезаданинг айланма зарбаси жуда хавфли чиқди. 

31. Қосимовдан яна бир зарба!  Бу гал ҳам ноаниқ. 

29. Чап қанотдлан олдинга борган Иқбол Маликжоновни Аброр Тошқўзиев қоида бузиш эвазига тўхтатб қолди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.  

27. Зарба!  Бахтиёржон Қосимовнинг кутилмаганда йўллаган зарбасми ноаниқ кўриниш олди.  

25. Уууух! "Металлург" ажойиб вазиятга эга бўлди. Дамир Темиров яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга ола билмади.

22. Муҳаммадали Алиқуловнинг узоқдан йўллаган зарбаси анча муваффақиятсиз чиқди. 

21. "Сурхон" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бу мезбонларга хавф туғдирмади.  

18. Жамоалар майдонда курашларга бой ўйин намойиш этишмоқда.  

15. "Металлург" ўнг қанотдан ҳужумга ўтди, аммо бу самара келтирмади. "Сурхон" қарши ҳужумга чоғланди. 

13. Жавоҳир Соҳибов майдон марказида қўпол ўйнагани боис огоҳлантирилди.

12. Зарба! Кезаданинг зарбасидан сўнг Лобанов тўпни қайтарди, бурчак зарбаси. 

11. Луис Мигель Кезаданинг жаримадан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди. Бекободдаги кучли шамол ўйинга таъсир ўтказмасдан қолмаяпти. 

10. Ўнг қанотда Иқбол Маликжоновга нисбатан қўполлик ишлатилди, жарима тўпи. 

7. Зарба! Кезада жарима майдончаси ичига кирди ва кучли зарба йўллади, ноаниқ.

6. Зарбааа!  Муродбек Бобожоновнинг олис масофадан ерлатиб йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди. 

5. Муродбек Бобожонов рақибдан ўзиб кетишга уринди, аммо унга халақит қилиб қолишди. 

2. "Металлург" дастлабки ҳужумни уюштиришга киришди. Дамир Темировнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолди. 

1. Фарҳод Бекмуратов майдон марказида Соҳибовни йиқитди.  

1. Ўйин бошланди! 

Фото: Толибжон Қосимов

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Ўйин 18:30 да бошланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика