UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  22 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  2 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  41 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  18 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1

Суперлига. "Машъал" ўз уйида "Қизилқум" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. "Машъал" ўз уйида "Қизилқум" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.



Ўйин бошланди. 

13. ГООООООООООООООООООООООЛ! Руслан Маргиевнинг жарима майдончасига ҳаволатиб узатиб берган тўпини Сунатилла Абдуллажонов боши билан дарвозага аниқ йўллади. Рақиб посбони ҳар қанча уринмасин тўпни қайтара олмади - 0:1.

23. ГООООООООООООООООООООООООЛ!  Ўнг қанотдан узатилган тўпни Мўмин Мелиев бир зарбада осонлик билан дарвозага аниқ йўллади -1:1.

37. Абдуллажонов жамоадошлари билан "девор-пас" услубида ажойиб комбинациядан кейин тўпни дарвозага йўллашга уринди. Раҳимжон Давронов тўпни эгаллаб олди.

Биринчи таймда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

50. Мубораклик ҳимоячининг қўпол хатосидан кейин Маккартни рақиб посбони билан деярли бирга бир вазитга чиқиб борди. Аммо ҳужумчи ҳал қилувчи зарбани йўллашга сусткашликка йўл қўйди. Натижада муборакликлар хавфни бартараф этишди.

64. "Қизилқум"нинг ажойиб ҳужуми чап қанотдан ташкиллаштирилди. Шерали Жўраев ҳаводан келаётган тўпни ерга туширмасда зарба йўллади. Ноаниқ.

66. "Машъал"нинг хавфли ҳужуми. Шерзод Темировнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбасини Макосин қийинчилик билан қайтариб қолди...

83. Ухххх... "Қизилқум"нинг тезкор ҳужуми Маккартнейнинг ўткир бурчак остида йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Раҳимжон Давронов маҳорат билан қайтариб қолди... Акс ҳолда ҳисоб ўзгариши мумкин эди...

Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 



"Машъал" – "Қизилқум" 1:1

14 март 2020 йил. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 16:00
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Илья Ильин
Назоратчи: Ғайрат Каримов
Комиссар: Шохруҳ Саид

Голлар: Суннатилла Абдуллажонов 13, - 0:1. Мўмин Мелиев 23, - 1:1.

"Машъал": 35.Раҳимжон Давронов, 5.Нажмиддин Нормуродов, 6.Сирожиддин Раҳматуллаев, 9.Никита Павленко (99.Жаҳонгир Абдусаломов, 83), 10.Шерзод Темиров, 11.Мўмин Мелиев, 14.Элла Кен Арман (70.Дидар Дурдиев, 73), 17.Жамолиддин Убайдуллоев, 18.Аббос Шодмонов, 22.Сирожиддин Қўзиев (25.Элдор Бойматов, 86), 23.Самандар Шукуриллаев.
Захира: 12.Достонбек Тўхтабоев, 8.Аҳроржон Иноятов, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 28.Убайдулло Холиқулов, 33.Денис Васильев, 66.Зафарбек Акрамов.

"Қизилқум":
22.Артём Макосин, 3.Илҳомжон Алижонов, 5.Абди Башимов, 7.Везиргелди Ильясов, 8.Руслан Маргиев (4.Миржалол Қосимов, 82), 10.Алишер Саноев, 17.Салим Мустафоев, 23.Шерали Жўраев, 25.Азизбек Усмонов, 75.Олег Толмасов, 77.Суннатилла Абдуллажонов (11.Қадамбой Нурметов, 72).
Захира: 1.Руслан Матниязов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 14.Файзулло Қамбаров, 15.Воҳид Шодиев, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 29.Маккартни Навасеб, 94.Дониёр Усмонов.

Огоҳлантиришлар: Салим Мустафоев 39, Мўмин Мелиев 63,


Машъал

Мўмин Мелиев - 23'

Суперлига. 3-тур

14/03/2020, 16:00

1
:
1
Тугади

Қизилқум

Суннатилла Абдуллажонов - 13'

45'
90'
23'  Мўмин Мелиев
13'  Суннатилла Абдуллажонов




Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика