UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  7 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  4 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  1 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  11 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  8 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  5 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  13 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  3 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  33 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  9

Суперлига клублари раҳбарлари "Аякс" академияси фаолияти билан яқиндан танишишди Янгиликлар

Суперлига клублари раҳбарлари "Аякс" академияси фаолияти билан яқиндан танишишди

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ташаббуси билан Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум учун талабларни кучайтираётганидан хабарингиз бор.

Келаси йилдан бошлаб Суперлиганинг ҳар бир клуби ўз академияси фаолиятини йўлга қўйиши шарт.

Куни кеча Португалиянинг "Порту" футбол клуби академияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилганди. Эндиликда Ўзбекистон клублари дунёга машҳур Голландиянинг "Аякс" клуби академияси билан ҳам ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлишади.

"Сўғдиёна", "Қўқон-1912", "Металлург", "Пахтакор" ҳамда "Қизилқум" клублари техник директорлари айни пайтда Амстердамда бўлиб, "Аякс" клуби академиясининг иш фаолияти, селекция жараёнлари билан яқиндан танишишмоқда. Кеча "Аякс" академияси фаолиятига масъул Марк ван дер Слот ҳамда скаутинг тизими раҳбари Казимир Вестерфелд ёш футболчининг 8 ёшдан 17 ёшга қадар қандай тарбияланиши хусусида кичик семинар ўтказишди. Семинар мобайнида "Аякс" академиясига қабул қилинган ёш истеъдоднинг катта жамоа таркибига бориб қўшилгунига қадар қандай босқичларда тарбияланиши борасида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, "Аякс"нинг U-23 жамоаси машғулот жараёни биргаликда кузатилди.



Бугун ташрифнинг иккинчи куни доирасида ўзбек клублари вакилларига "Аякс" академияси тизимида ёш футболчиларни тарбиялашда қўлланиладиган ўзига хос жиҳатлар ҳақида маълумот берилди. Анчагина дўстона руҳда ўтган семинар жараёнида ҳар икки томон вакиллари бир-бирига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва иккала мамлакат футболи хусусида атрофлича маълумотга эга бўлишди.

Ўзбекистонлик мутахассислар жаҳон футболига ажойиб иқтидорлар етиштириб берган "Аякс" академияси ҳодимлари тажрибасидан юртимиз футболи эрталарини тарбиялашда албатта фойдаланишларини таъкидлашди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика