UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Суперлига клублари грузиялик ўйинчиларга кўз тикмоқда. Аммо, бу қанчалик фойдали? Янгиликлар

Суперлига клублари грузиялик ўйинчиларга кўз тикмоқда. Аммо, бу қанчалик фойдали?

Трансфер масаласини таҳлил қиламиз.

Суперлиганинг деярли барча клублари ўз трансфер ишларини бошлаб юборишди. Ҳозирда сўнгги пайтларда бўлгани каби Грузия ва Болқон давлатларидан (Сербия, Хорватия, Босния, Черногория ва шунга ўхшаш давлатлар) ўйинчилар келмоқда. Championat.Asia мухбири Николай Егоричев ушбу мамлакатлардан келаётган футболчилар қанчалик фойдали ва фақатгина ўша жойдан ўйинчи излаш керакми деган саволни таҳлил қилишга қарор қилди. Биринчи бўлиб Грузиядан бошлаймиз.


Трансфернинг муваффақиятлилиги мезонлари

Бошланишига қандай трансферни муваффақиятли деб ҳисоблаш мумкинлигини аниқлаб оламиз.

Биринчи навбатда, ўтказган ўйинлар сони. Суперлигадаги кўплаб мураббийлар Ўзбекистонга келаётган чет эл ўйинчиси ўша позицияда маҳаллий футболчидан кучлироқ бўлиши кераклигини таъкидлайди. "Агар ўйинчи чет эллик бўлса, бу унинг асосий таркибда ўйнаши кераклигини англатмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам яхшироқ тайёр бўлгани ўйнайди", - деди Максим Шацких ўйиндан кейинги матбуот анжуманларидан бирида. Суперлига клубига келаётган чет эл футболчисининг захирада ўтириши ва шунчаки пул олиши кам учрайдиган ҳолат эмас. Шу сабаб муваффақият стандарти сифатида асосий таркибда майдонга тушган ўйинларнинг 2/3 қисмини олайлик.


Шунингдек позициялардаги муваффақиятлилик бўйича мезонлар:

Дарвозабон – "қуруқ" ўйинлар сони (ўйинларнинг тенг ярми атрофида) ва ўтказиб юборилган тўплар сони (ўртача ўйинда биттадан ортиқ тўп ўтказиб юборилмагани);

Ҳимоячи – жамоадаги қуруқ ўйинлар сони;

Ҳужумкор ярим ҳимоячилар, вингерлар ва форвардлар – самарали ҳаракатлар сони (ҳеч бўлмаса учта ўйинда битта гол ёки ассист).

Марказий ярим ҳимоячилар учун қўшимча муваффақият мезонларини аниқлаш бироз қийин. Улар кам гол уришади ва ассистлар беришади. Бунда бизга юқори даражадаги статистика ёрдам бериши мумкин эди, аммо афсуски ЎзПФЛда WyScout платформаси билан келишув йўқ.


Энди трансферлар таҳлилига келсак. Ўтган мавсум Суперлигада иштирок этганларни таҳлил қиламиз.


✅ Марказий ҳужумчи Тома Табатадзе ("Нефтчи", "Навбаҳор") – 32та ўйин (28таси асосий таркибда), 13та гол, 2та ассист;

✅ Вингер Акаки Шулая ("Қизилқум") – 13та ўйин (барчаси асосий таркибда), 3та гол ва 3та ассист;

? Марказий ҳужумчи Гиорги Никабадзе ("Нефтчи") – 12та ўйин (барчаси асосий таркибда), 3та гол;

? Ҳужумкор ярим ҳимоячи Жаба Жигаури ("Насаф") – 22та ўйин (15таси асосий таркибда), 4та гол;

❌ Марказий ҳимоячи Анри Чичинадзе ("Турон") – 11та ўйин (барчаси асосий таркибда), 1та гол, жамоада битта "қуруқ" ўйин;

? Вингер Иракли Рухадзе (ОКМК) – 11та ўйин (4таси асосий таркибда), 2та гол, 2та ассист;

? Ҳужумкор ярим ҳимоячи Гиорги Кухианидзе ("Қизилқум") – 13та ўйин (11таси асосий таркибда), 2та голли узатма;

❌ Вингер Нодари Кавтарадзе ("Андижон") – 14та ўйин (5таси асосий таркибда), 1та ассист;

❌ Марказий ҳужумчи Бачана Арабули ("Нефтчи") – 10та ўйин (6таси асосий таркибда), 1та ассист;

❌ Ҳужумкор ярим ҳимоячи Закария Бегларишвили ("Турон") – 11та ўйин (3та асосий таркибда), 1та ассист;

❌ Таянч ярим ҳимоячиси Гиорги Папава ("Пахтакор") – 3та ўйин (1таси асосий таркибда).

✅ Шу ерга Украина паспортига эга бўлган "Андижон" марказий ярим ҳимоячиси Леван Арвеладзени қўшамиз,  уни грузиялик футболчи деб ҳисоблаш мумкин. У "Андижон" сафида 25та ўйинда (18та асосий таркибда) 1та гол ва 2та ассист қайд этди.


Шундай қилиб, Суперлига клубларидаги грузин футболчиларининг 12та трансфери ичидан фақатгина учтаси, аниқроғи Табатадзе, Шулая ва Арвеладзени бемалол муваффақиятли дейиш мумкин. Никабадзе, Жигаури ва Кухианидзе ўрта даражада иштирок этишди. Иракли Рухадзе яхши статистика кўрсатди, аммо биринчи даврадан сўнг ОКМКдан кетди.


Якун:

✅ 3та муваффақиятли трансфер (25%);

? 4 нафари ўрта сифатда (33%);

❌ 5таси муваффақиятсиз (42%).


Грузин бозоридан сифатли ўйинчиларни топиш мумкин, аммо трансферларга ақл билан ёндашиш керак.

Изоҳларда ушбу формат ҳақида фикрингизни ёзиб қолдиринг. Материалнинг иккинчи қисми Болқон мамлакатидан келган ўйинчилар ҳақида бўлади.


Николай Егоричев тайёрлади

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика