Суперлига. Иккинчи босқич қачон бошланиши маълум
19 авг 2018 08:59
Янгиликлар
Суперлига. Иккинчи босқич қачон бошланиши маълум
Анчагина шиддатли руҳда давом этаётган Суперлига баҳсларида биринчи босқич якунланди.
Жамоалар энди 6тадан 2та гуруҳга ажратилади. Дастлабки гуруҳ чемпионат медаллари учун кураш олиб борса, иккинчи олтиталик Суперлигада жон сақлаб қолиш учун баҳс юритади.
Жамоалар энди ўз гуруҳи доирасида уй-сафар тизимида жами 10та учрашув ўтказишади.
Жон сақлаш йўлида охирги ўринни олган жамоа Про-лигага йўл олади. Жон сақлаш йўлида 4 ва 5-ўринни эгаллайдиган клублар эса ўтиш ўйинларида қатнашади.
Суперлиганинг ҳал қилувчи босқичи 13 сентябрь куни старт олади. Кейинги босқичнинг қуръа ташлаш маросими санаси эса яқин кунларда эълон қилинади.
Фикрлар