UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига тегишли ресторандан ҳайдаб юборилди  0 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  2 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  19 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  1 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1

Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" ҳимоячининг голи эвазига "Бухоро" майдонидан минимал ғалаба билан қайтди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" ҳимоячининг голи эвазига "Бухоро" майдонидан минимал ғалаба билан қайтди

Ўзбекистон чемпионати 3-турида "Бухоро" жамоаси ўз майдонида Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилди.

БУХОРО – НАСАФ 0:1
17 март 2023 йил. Бухоро, "Бухоро" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Жалгасбай Сарсенов, Дамир Искендеров, Шоҳруҳ Қаюмов
Назоратчи: Равил Шаяхмитов
Комиссар: Қудрат Мадраимов

Гол: 0:1 — 53, Ҳусниддин Алиқулов.

"Бухоро": 13.Никола Стошич, 7.Жасур Азимов, 10.Ҳумоюнмирзо Иминов, 15.Обид Жўрабоев, 16.Жасур Ҳасанов (11.Темур Исмоилов, 57), 17.Жамолиддин Убайдуллаев (9.Александр Касьян, 74), 22.Рўзимбой Аҳмедов, 25.Аббос Отахонов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 77.Файзулло Жуманқўзиев (28.Соҳиб Муҳаммадиев, 88), 80.Фарруҳ Ибрагимов (88.Всеволод Нихаев, 46)
Захира: 20.Сардор Қобулжонов, 4.Миржалол Жумаев, 48.Жўрабек Чориев, 90.Артур Закиев, 91.Асилжон Бегимқулов.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сидиқов (30.Азиз Холмуродов, 80), 17.Суҳроб Нуруллоев (2.Алибек Давронов, 80), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов, 99.Азизбек Амонов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Сойибов, 15.Жўрабек Маннонов, 22.Шоҳмалик Комилов, 23.Сардор Садуллаев, 29.Муҳаммаджон Раҳимов, 70.Абубакр Ризо Турдиалиев.

Огоҳлантиришлар: Азизбек Амонов (9), Жасур Азимов (26), Рўзиқул Бердиев (73)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Бухоро"да ўзгариш: Файзулло Жуманқўзиев ўрнига Соҳиб Муҳаммадиев учрашувни якунлаб қўяди.

84. Нихаевнинг зарбасининг "Насаф" ўйинчиси оёқлари билан қайтарди. Қарши ҳужумда эса ёш Холмуродов тўпни тўхтатишда ёшлик қилди.

80. "Насаф" таркибида икки ўзгариш: Жавоҳир Сидиқов ва Суҳроб Нуруллоев ўрнига Азиз Холмуродов ва Алибек Давронов майдонга туширилди.

79. "Насаф"нинг Амонов деган ҳужумчиси бор эди, ўша футболчи ўйиндаги илк аниқ зарбасини йўллади. 

76. Касьян рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда Роналдуга ўхшаб гол урсамми ёки Мессигами дея ўйлаб олгунча тўп майдонни тарк этди.

74. "Бухоро"да ўзгариш: Александр Касьян Жамолиддин Убайдуллаевни алмаштирди.

73. Рўзиқул Бердиев ҳакам билан "разбор" қилгани учун огоҳлантирилди.

70. 17-рақамлар тўқнашуви фильмининг иккинчи қисми ҳам бироз аввалгиси сингари якунланди.

69. 17-рақамлар тўқнашувида бухороликлар футболчи енгиб чиқди: у рақибини чалиб йиқитишга муваффақ бўлди.

66. Нихаевнинг бош билан йўллаган зарбаси Неъматовнинг қучоғидан ўрин олди.

60. Муҳаммаджон Раҳимов тўп билан Убайдуллаевнинг юзини нишонга олиб, уни нокдаунга учратди.

57. "Бухоро"да ўзгариш: Жасур Ҳасанов ўрнига Темур Исмоилов ўйинни давом эттиради.

53. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Алиқулов бурчак зарбасидан сўнг қайтган тўпга зарба бериб, рақиб дарвозасини ишғол қилди! Ҳозиргина "Насаф" гол уришни кутяпти деб қайд этгандим. Аслида, қаршиликлар менинг шу гапни ёзишимни кутаётган экан.

52. "Пахтакор" "Навбаҳор"ни ютяпти, "Насаф" эса гол уришни кутяпти.

49. Бозоров Стошичнинг қўлқопларини терлатди. Бурчак зарбаси.

47. Ғайбуллаевдан супер-мупер пас, Муҳаммадиевдан зарба ва Стошичдан гиперсейв.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

46. "Бухоро"да ўзгариш: Фарруҳ Ибрагимов иккинчи бўлимни скамейкада бошлайди, Всеволод Нихаев эса майдонда.

Нега ёзмай қўйди дея ҳайрон бўлманглар, биринчи бўлим якунланди.

45+1. Жуманқўзиевнинг тепган тўпи Илон Маскнинг ракетасидан илгарироқ Марсга етиб боради, назаримда.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Насаф"нинг номинал ягона ҳужумчиси Амонов биринчи зарбасини йўллади. Ҳужумчиларникига қараганда ҳимоячиларникига ўхшаш зарба ижро этилди.

41. Насруллаевнинг пас берган кадрини қирқиб ташласа, унинг дастлаб қанотдан олға бориши таҳсинга сазовор бўлди.

35. Жуманқўзиев  "Насаф" футболчисининг оёғини маккапоя ўргандай ўриб ташлади.

31. Аҳмедов Сиддиқовни умбалоқ ошишга мажбур қилди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатиши мумкин эди, аммо Рўзимбой чап қўлини кўрсатиб, "Мана, сариқ боғичим" дея ишора қилди.

26. Азимов дзюдода Ғайбуллаевни шундай йиқитганида, ҳака сариқ карточка ўрнига 100 балл берган бўларди.

23. Насруллаевнинг узатмасидан сўнг шериги зарба берди, тўп қайтарилди, қайтган тўпга Бозоров кучли зарба йўллади, унинг зарбасидан сўнг атиги 5 метр аниқлик етишмади.

19. Насруллаевнинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси рақиб дарвозасига хавф солди ва бурчак тўпи ишлаб олди.

14. Бурчак зарбасидан сўнг тўп Алиқуловнинг қўлига тегди, аммо масофа яқин бўлгани сабабли ҳакам жарима майдонининг пешонасига қўйилган нуқтага ишора қилмади.

12. Жуманқўзиев  бир рақибини алдади, кейин иккинчисини алдайман деганда, шеригини тўп олиб, "Мен рақибни алдайман", дея шеригини "алдади" ва рақибини алдайман деб ўзи рақиб футболчиси томонидан алданди.

9. Амонов шеригини травмотолог қабулига ёздириб қўйгани учун ҳакам томонидан сариқ визиткани қабул қилиб олди.

8. Насуруллаевнинг узатмасидан сўнг Амонов калла қўйди. Тўпга эмас.

6. Акмал Мозговойнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза ортида турган шумтакалардан бирининг ҳансираб югуришга мажбур қилди.

4. "Насаф" футболчиси Иминовнинг эмин-эркин ўтиб кетишига йўл қўймади.

2. Файзулло Жуманқўзиев шеригининг узатмасини тўхтатишда рақибларнинг олқишига сазовор бўладиган ҳаракат амалга оширди.

1. Учрашув бошланиши биланоқ "Насаф" дарҳол ҳужум ташкиллаштирди.

Стадион узра шарлар учирилди, бу шаҳар бўйлаб романтик совға излаб юрган йигитлар учун текин имконият. Фақат иплари йўқ ва тутиб олиш муаммо бўлиши мумкин. 

Бугун "Бухоро" оқ, "Насаф" эса қизил рангли либосда ҳаракат қилади.

"Насаф" "Бухоро" стадиони жондан ортиқ кўради, сабабини яхши билсангиз керак, айнан шу ерда ерда қаршиликлар Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган. Айтганча, мезбонлар улардан кўпроқ севади стадионини.

Ассалому алайкум, ўзбек футболининг чинакам мухлислари! Тўғри, ўзбек футболининг чинакам ишқибози эмасдирсиз, муҳими, қалбингиз яшил майдонга ошно бўлса, етарли. Бугун бошқа ўйинларга қараганда зерикарлироқ ўтиши кутилаётган учрашувни қизиқарли тарзда ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика