UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  5 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  5 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  10 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  1 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  6 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2

Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Бухоро" учрашуви якунланди.

"Бунёдкор" – "Бухоро" 2:1

17.08.2025

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчи ҳакамлар: Максим Нехочин, Ислом Носиров

Захира ҳаками: Анвар Исмоилов

Назоратчи: Валентин Коваленко

ВАР: Рустам Лутфуллин

АВАР: Эдита Миробидова

Комиссар: Абдулбосит Валихонов

Голлар: 1:0 – 49, Матия Кривокапич (Носир Абдусаломов), 1:1 – 70, Нажмиддин Нормуродов (автогол), 2:1 – 90+4, Амир Тўрақулов (Матия Кривокапич) 

"Бунёдкор": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Николоз Мали, 4. Нажмиддин Нормуродов, 8. Мартин Шролер (10. Расул Йўлдошев, 76), 9. Имеда Ашортиа (17. Оллоберган Каримов, 83), 15. Марко Бугарин, 21. Носир Абдусаломов (11. Темурхўжа Абдухолиқов, 71), 23. Асадбек Раҳимжонов (57. Амир Тўрақулов, 83), 25. Ицуки Урата, 28. Матия Кривокапич, 30. Сардор Абдунабиев (77. Музаффар Олимжонов, 71)

Захира: 22. Валижон Раҳимов, 5. Александр Зевадинов, 18. Наримон Аҳмаджонов, 66. Азизбек Тўлқинбеков

"Бухоро": 1. Ширинбой Абдуллаев, 5. Сардор Қулматов, 17. Жавоҳир Рўзиев (9. Амирбек Саидов, 90+1), 22. Тома Табатадзе (19. Билол Тўплиев, 60), 25. Франье Чирьяк (6. Равшан Хайруллаев, 60), 27. Муҳаммад Йўлдошев, 77. Асилбек Қаюмов (11. Иброҳим Нўъмонов, 74), 88. Доминик Бегич (10. Азизбек Амонов, 60), 93. Марко Колакович, 94. Фране Икич, 97. Шаҳбоз Жўрабеков

Захира: 21. Отабек Боймуродов, 2. Иззатилло Пўлатов, 8. Анвар Жўраев, 33. Йосип Томашович

Огоҳлантириш: Нажмиддин Нормуродов (40), Марко Бугарин (66)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+4. ГОЛ! Жаримадан узатилган тўпни Кривокапич шеригига оширди, дарвоза ёнгинасида турган Тўрақулов чап оёқда қийинчиликсиз дарвозани ишғол қилди!

90+1. "Бухоро"да ўзгариш.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.

84. Малининг узатмасидан сўнг Кривокапич бош билан ноаниқ зарба йўллади.

83. "Бунёдкор"да икки ўзгариш.

80. Тўплиев тепган тўпни Абдужалилов эгаллади.

76. "Бунёдкор"да ўзгариш.

74. "Бухоро"да ўзгариш.

71. "Бунёдкор"да икки ўзгариш.

70. ГОЛ! "Бухоро"нинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужуми автогол билан якунланди. Нормуродов тўпни қайтаришда хатога йўл қўйиб, ўз дарвозасига киритиб юборди.

67. Рўзиевнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

66. Марказда қўполлик содир этган Бугарин огоҳлантирилди.

62. Зарба! Жўрабековнинг жаримадан йўллаган зарбасини Абдужалилов қайтарди.

60. "Бухоро" таркибида уч ўзгариш.

57. Зарба! Абдунабиевнинг пасидан кейин рақиб посбони билан ёлғиз қолган Кривокапич зарба йўллади, Абдуллаев тўпни қайтарди. 

49. ГОЛ! Абдусаломовнинг ажойиб пасидан сўнг "Бухоро" дарвозабони билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борган Матия Кривокапич чап оёқда аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди!

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

Тайм якунланди.

45+3. Рўзиевнинг зарбаси ноаниқ.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

44. Қаюмов тепган тўпни Абдужалилов эгаллади.

43. Ашортианинг зарбасини Абдуллаев қайтарди.

43. Жўрабеков рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди.

40. Табатадзени тўхтатиб қолган Нормуродов огоҳлантирилди.

38. Нормуродовнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ.

36. Малининг ўнг қанотдан узатмаси ноаниқ.

33. Шролернинг жаримадан тепган тўпини Абдуллаев ушлаб олди.

29. Икич жарима майдонига кириб бораётган Кривокапични ўтказмади.

26. Раҳимжоновнинг зарбаси ноаниқ.

23. Бугарин Бегичнинг пасини йўққа чиқарди.

19. Зарба! Жўрабековнинг ўнг қанотдан берган пасини Қаюмов чиройли услубда дарвозага тўғриламоқчи эди, Абдужалилов ўз ўрнида.

17. Шролер тепган тўпни Абдуллаев эгаллади.

16. Урата йиқитилди. Жарима зарбаси.

13. Рўзиевнинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

10. Малининг ишончли ҳаракати сабаб Табатадзе зарарсизлантирилди.

9. Шролернинг ўнг қанотга кросс узатмаси ноаниқ, ҳужум бесамар якунланди.

5. Икки жамоа футболчилари иштирокида тўқнашув содир бўлди.

5. "Бухоро"нинг бурчак узатмаси рақиб томонидан қайтарилди.

1. Ўйинни меҳмонлар бошлади.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Бухоро" оқ либосларда ўйнайди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика