Суперлига. Бугун "Локомотив" - "Бунёдкор"

Narzulla Saydullayev
17 май 2019, 07:52
Бугун Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган иккинчи учрашув ўтказилади.


ЛОКОМОТИВ — БУНЁДКОР
Айни пайтда икки ва учинчи ўринда бораётган клублар ўртасидаги баҳс. "Локомотив" бу мавсум ўз майдонида умуман ютқазмади.

"Темирйўлчилар"нинг мағлубиятсиз серияси 7та ўйинга етди. Бироқ охирги икки учрашувда жамоа юта олмади (икки дуранг).

Ушбу клублар Ўзбекистон чемпионатида 24 бор ўзаро ўйин ўтказишган. Натижалар мутлақо тенг. Иккала клуб 9тадан ғалабага эришган. Қолган олти баҳсда дуранг қайд этилган.

"Бунёдкор" ўзаро учрашувларнинг охирги 5тасида бу клубни мағлуб эта олмаган.

"Қалдирғочлар" устози Вадим Абрамов ўз вақтида "Локомотив"ни ҳам бошқарган.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia