Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди

Khoja
8 ноя 2025, 10:12
Бугун Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган 3 та баҳс бўлиб ўтади.

Куннинг илк баҳси Қўқон шаҳрида бошланди. Унда "Қўқон-1912" жамоаси "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 16:00 да бошланади.

Куннинг иккинчи баҳсига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади. "Бунёдкор" ушбу турда "Динамо"ни меҳмон қилади. Учрашув старти 17:00 га белгиланган.

Куннинг сўнгги баҳси эса Қарши шаҳрида бошланади. "Насаф" ва "Машъал" Қаршқадарё дербисида ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув 18:15 да бошланади.

"Бунёдкор" – "Динамо"

08.11.2025

Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов

Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов

Захира ҳаками: Азиз Жуманов

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

VAR: Акобир Шукуруллаев

AVAR: Шерзод Аъзамов

Комиссар: Санжар Ҳайдаров


"Қўқон-1912" – "Пахтакор"

08.11.2025

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов

Захира ҳаками: Асадбек Қосимжонов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Максим Нехочин

Комиссар: Шоҳруҳ Саид


"Насаф" – "Машъал"

08.11.2025

Бош ҳакам: Рустам Чориев

Ёрдамчи ҳакамлар: Артём Калинин, Элнур Дониёров

Захира ҳаками: Диас Галеев

Назоратчи: Константин Смирнов

VAR: Достон Раҳмонов

AVAR: Насибабону Тошмуҳаммедова

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›