UZ

Сўнгги янгиликлар

22:22Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" 0:0 (Матнли трансляция)  61 22:15АПЛ. “Эвертон” – “Шеффилд Юнайтед”. Асосий таркиблар  0 21:50Сурат биздан, изоҳ сиздан!  16 21:27ЛаЛига. "Барселона" - "Сельта" (матнли трансляция)  18 21:27Олич ҳозир қаерда?  3 21:00"Ўзимизнинг карикатура" нишонида ўзимизнинг Элдорадо  12 20:37Ла Лига. "Барса" ва "Атлетико"нинг асосий таркиби маълум!  10 20:29Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид": Мигель Гутьеррес ҳамда Начо асосий таркибда!  10 20:17Бундеслига. "Майнц" – "Боруссия": Санчо, Холанд ва Ройс асосий таркибда  2 20:13РПЛ. Ўрунов жароҳатланган ўйинда "Арсенал"ни енгган "Уфа" турнирдаги ўрнини сақлаб қолди  4 20:08Про лига. "Нефтчи" "Шўртан"ни мағлуб этди (Тўлиқ шарҳ)  10 19:59АПЛ. "Шпорлар" Лондонда "бўрилар"ни таслим қилди  0 19:52Про лига. "Нефтчи" Фарғонада "Шўртан"дан устун келди  8 19:37АПЛ. "Ливерпуль" аутсайдер майдонида меҳмон бўлади (асосий таркиблар)  24 19:28Нохуш хабар! Остон Ўрунов жароҳатга йўлиқди  13

Суперлига билан ишимиз йўқ, бизга Dream Cup - Орзулар Кубоги керак Янгиликлар

Суперлига билан ишимиз йўқ, бизга Dream Cup - Орзулар Кубоги керак

Халқимизда "Орзуга айб йўқ" деган ажойиб мақол бор.

Мана охирги икки кундирки Европа футболи осмонида момақалдироқ янада қаттиқроқ гумбурлаяпти, чақмоқ тинмай чақяпти. Барчанинг оғзидан Суперлига деган тушунча тушмай қолди.

Бу ўринда икки тарафни ҳам эшитган маъқул. Мадомики Европанинг супер клублари УЕФАдан ўзлари хоҳлаган пулларни олишмаётган экан, ўз аравангни ўзингни торт қабилида иш тутишга мажбур бўлишади. Шу боис грандлар Суперлига ташкил этиш орқали миллионларни ишлаш пайига тушиб қолишди. 

Албатта, катта клубларнинг харажатлари ҳам катта бўлади. Бу ўринда футболчиларнинг биргина маошини тўлаб беришда фақат ТВ трансляция ва клуб атрибутикалари сотувидан тушадиган маблағ камлик қилади. Албатта, у ерда клублар хусусий ва ўзлари хоҳлаган ишни қилишга ҳақли. 

Янги тузилажак (агар ҳақиқатан тузиладиган бўлса) Суперлига Европа футболига қанчалик таъсир кўрсатади, бу ҳақда бирон гап айтиш қийин. Лекин, қачондир бошида шиддатли кўринган бу лойиҳа бир кун келиб зерикарли тус ола бошлайди ва якунда бошлаб берган клубларнинг ўзи шуни тугатиб қўя қолади деган тахмин ҳам йўқ эмас. 

Европанинг етакчи клублари янада кучайиш мақсадида бошқача қадам ташлашни маъқул кўришган экан, келинг шу ўринда биз ҳам орзу қилиб кўрамиз. Ўзбек халқининг 30 йиллик орзусини рўёбга чиқариш мақсадида биз ҳам янги лойиҳага қўл урамиз ва ажаб эмаски, агар ўхшаб қолган тақдирда бу лойиҳа кўпчиликка маъқул келади.

Футболга шинаванда мухлисларимизнинг энг катта орзуси нима? Албатта, Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатида кўриш. Бу ҳақда йиллар давомида айтиб келинади. ЖЧ саралаш баҳслари старт олиши биланоқ биз мундиалга бориш орзусида яшаймиз, лекин ҳар сафар нимадир бўлиб катта мусобақадан четда қолаверамиз.

Реал олиб қарасак, ҳозирги шароитда 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган мундиалга бориш қийин масала. ФИФА 2026 йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирокчилар сонини оширишни маълум қилган. Ҳозирда 32та жамоа қатнашаётган мусобақада 2026 йил 48та жамоа бўлади. ФИФА шу пайтгача Осиё учун 4,5та йўлланма бериб келган бўлса, 2026 йилда Осиёнинг 8 жамоаси мундиалда ўйнайди. Мана шу мусобақага ҳар ҳолда бора олсак керак. 

Шу ўринда бир нарсани ҳисобга олайлик. Ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган мундиалда 32та жамоа қатнашадими ёки 48тами, барибир жуда кўпчилик томошабин бўлиб қоляпти. Чунки ФИФАга аъзо мамлакатлар орасида кучли жамоалар кўп. Масалан, 2018 йил Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатига Италия, Голландия, Уэльс, Украина, АҚШ, Кот-Д'Ивуар, Чили, Парагвай, Эквадор, Ўзбекистон, Хитой, БАА каби жамоалар бора олмади ва шунчаки томошабин бўлиб кузатишди. Аслида бу жамоаларга ҳам халқаро турнир бўлгани маъқул эмасми? 

Шундан келиб чиқиб ФИФАга жаҳон чемпионатида ўйнамайдиган қолган 32 жамоа учун Dream Cup, яъни Орзулар Кубоги тузишни таклиф қиламиз. Бу худди Осиё чемпионлар лигасига ОФК Кубоги, Европа чемпионлар лигасига Европа Лигаси ўринбосар мусобақа каби қаралганидек, Жаҳон чемпионати учун ҳам Орзулар Кубоги ўринбосар турнир бўлади. Майли энг кучлилар World Cupда ўйнасин, лекин бошқалар четда қараб қолиб кетмасин ва Dream Cupда иштирок этсин. 

Биз буни Европада клублар Суперлига ташкил қилаётганидек ўзбошимчалик билан эмас, балки ФИФАга шуни ўтказишни таклиф қиламиз. Шу орқали ФИФА ҳар тўрт йилда иккита катта мусобақани ташкил қилади ва ўйлаймизки, кўп жамоалар бундан манфаатдор бўлади. Айтайлик, жаҳон чемпионати бошланишига уч ой қолганида дастлаб Орзулар Кубоги ўтказилади, шундан кейин яна ҳамма эътибор Жаҳон чемпионатига қаратилади.



Нима учун Dream Cup?

Бунинг сабаби оддий, бу жаҳон чемпионатига чиқа олмаган, бироқ жаҳон чемпионатига чиқиш орзусида бўлган терма жамоалар учун ташкил қилинади. Масалан, Ўзбекистон мисолида олдиган бўлсак, 30 йилдан бери жаҳон чемпионатига чиқиш орзуси билан яшаяпмиз. Бунинг учун ФИФАни айблашдан йироқмиз, фақат қачондир биз ҳам халқаро миқёсдаги катта мусобақада ўйнашимиз керак-ку. Шунинг учун, майли ўз кучимиз билан мундиалга бора олмасак ҳам, лекин Орзулар Кубогида ўйнаш учун бемалол ҳаракат қилса бўлади, бунга кучимиз ҳам етади. 


Мусобақа формати қандай бўлади?

Бу ерда мусобақа формати қандай бўлади деб Америка очиш шарт эмас. ФИФА шу пайтгача Жаҳон чемпионатлари саралаш босқичини қай тартибда ўтказиб келган бўлса, шундай давом этади, ФИФА ўз таркибидаги 7та конфедерацияга ЖЧ ўринларини қандай тақсимлаган бўлса, Орзулар Кубоги учун ҳам шундай тақсимлайди. Фақат бу ерда кейинги ўринлар ҳисобга олинади.

Содда қилиб айтганда ОФК учун 4,5 йўлланма мундиалга берилган деб ҳисобласак, кейинги 4,5та йўлланма Орзулар Кубоги мусобақаси учун берилади. Бошқалар ҳам худди шу зайлда иш олиб боради. Бу қандай бўлиши янада тушунарли бўлишини ЖЧ-2018 саралаш босқичи натижаларидан келиб чиқиб қуйида янада аниқроқ тушунтириб берамиз. 

2018 йилги мундиал Россияда ўтказилди ва Россия мезбон бўлгани учун саралашда қатнашмади. ФИФА эса қолган 31 жамоани саралаш беллашувлари орқали аниқлаб олди. Бунинг учун ФИФА ОФКга 4,5, Африкага 5, Шимолий ва Марказий Америкага 3,5, Жанубий Америкага 4,5, Океанияга 0:5 ва УЕФАга 13та йўлланма ажратди.


ОФК

ЖЧ учун берилган йўлланма - 4,5

Тўғридан тўғри чиққан жамоалар: Эрон, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони.

Плей-оффда ўйнаган жамоалар: Сурия, Австралия.

4-5 ўринлар: Ўзбекистон, БАА, Хитой, Ироқ.

ЖЧ-2018 саралаш босқичи якунларига кўра, Эрон, Жанубий Корея, Япония ва Саудия Арабистони тўғридан тўғри ЖЧ йўлланмасига эга бўлди. Ўз гуруҳларида учинчи ўринни банд этган Сурия билан Австралия ўзаро плей-оффда куч синашиб, бунда Австралиянинг қўли баланд келди. Шунга кўра, Dream Cupда кейинги 4,5та жамоа бўлади. Бу плей-оффда мағлуб бўлган Сурия ҳамда ўз гуруҳларида 4-5 ўринларни олган яна тўртта жамоа: Ўзбекистон, Хитой, БАА ва Ироқ.


АФРИКА

ЖЧ учун берилган йўлланма - 5

Тўғридан тўғри чиққан жамоалар: Тунис, Нигерия, Марокаш, Сенегал, Миср. 

Ўз гуруҳларида 2-ўринни эгаллаган жамоалар: Конго, Замбия, Кот-д'Ивуар, Буркина Фасо, Уганда.

Африкада ЖЧ саралаш баҳслари 5та гуруҳда ўтказиб келинади ва гуруҳ ғолиблари мундиал йўлланмасига эга бўлишади. Лекин буёқда 20та жамоа мусобақасиз қолиб кетяпти. Келинг, ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаган жамоаларни биз Орзулар Кубогига қўямиз. Шундай бўлган тақдирда ЖЧ-2018 саралаш баҳслари якунига кўра, Конго, Замбия, Кот-д'Ивуар, Буркина Фасо ва Уганда Dream Cupда ўйнайди.


ШИМОЛИЙ ВА МАРКАЗИЙ АМЕРИКА

ЖЧ учун берилган йўлланма - 3,5

Тўғридан тўғри чиққан жамоалар: Мексика, Коста-Рика, Панама.

Плей-офф иштирокчиси: Гондурас

Охирги 2та ўрин: АҚШ, Тринад ва Тобаго.

Бу ерда дастлаб 3,5та йўлланма жаҳон чемпионатига берилади. Қолган йўлланмалар Орзулар Кубоги учун тақдим этилади. Аввалги саралашда Гондурас Австралияга мағлуб бўлиб, плей-оффдан ўта олмаган. Демак, ютқазиб қўйгани учун бу жамоа Dream Cupда ўйнайди. Кейинги учта жамоадан иккитаси ўринини АҚШ билан Тринидад ва Тобаго тўлдиради. Иштирокчилар сони бошқа бўлмагани боис яна битта бўш жой бошқа конфедерацияга берилиши мумкин.


ЖАНУБИЙ АМЕРИКА

ЖЧ учун берилган йўлланма - 4,5

Тўғридан тўғри чиққан жамоалар: Бразилия, Уругвай, Аргентина, Колумбия.

Плей-офф иштирокчиси: Перу

Кейинги тўртта ўрин: Чили, Парагвай, Эквадор, Боливия.

Жанубий Америкада саралашда 10та жамоа қатнашади ва дастлабки 4 жамоа тўғри ЖЧ йўлланмасига эга бўлади. Перу минтақанинг бешинчи жамоаси сифатида плей-оффда Янги Зеландияни мағлуб этиб мундиалга йўл олди. Шунда кейинги тўртта ўрин соҳиблари - Чили, Парагвай, Эквадор ва Боливия Орзулар Кубогида ўйнайди. Қўшимча яримта йўлланмани эса Венесуэлага берса бўлади.


ОКЕАНИЯ

ЖЧ учун берилган йўлланма - 0,5

Плей-офф иштирокчиси: Янги Зеландия.

Океания учун фақат яримта йўлланма берилган. Агар омади келиб Янги Зеландия плей-оффдан ўтса ЖЧга боради. Мободо ютқазиб қўйса, унда Dream Cupда ўйнайди.    


ЕВРОПА

ЖЧ учун берилган йўлланма - 13+1 (+1 мусобақа мезбони)

ЖЧга тўғридан тўғри чиққан жамоалар (9та): Франция, Португалия, Германия, Сербия, Польша, Англия, Испания, Бельгия, Исландия.

2-ўрин билан плей-оффда қатнашган жамоалар: Швеция, Швейцария, Шимолий Ирландия, Ирландия, Дания, Италия, Греция, Хорватия.

Плей-оффдан ўтган жамоалар: Швейцария, Хорватия, Дания, Швеция. 

Плей-оффда йиқилган жамоалар: Шимолий Ирландия, Греция, Ирландия, Италия.

Европада ЖЧ-2018 саралаш баҳслари 9та гуруҳда ўтказилди. Саралаш якунларига кўра, 9та ғолиб жамоа тўғридан тўғри ЖЧга йўл олишди. Шунингдек, ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаган 8та жамоа плей-оффда ўйнади. Бунда албатта, энг яхши кўрсаткичга эътибор қаралади ва Словакия иккинчи ўринни олган бўлса ҳам плей-оффга чиқа олмади.

Dream Cup учун Европадан жамоалар қандай сараланади? Биринчи навбатда плей-оффдан йиқилганлар, чунки ўтганлар ЖЧга боради. Плей-оффдан йиқилган тўртта жамоа (Шимолий Ирландия, Греция, Ирландия, Италия), иккинчи ўрин билан ҳам плей-оффда қатнаша олмаган Словакия ҳамда 9та гуруҳнинг 3-ўринни олганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга 8 жамоа. Булар - Голландия, Шотландия, Уэльс, Босния, Украина, Черногория, Чехия, Венгрия ва агар имтиёз берилса Албания бўлади. Негаки ўтган саралашда Албания ҳам Венгрия каби 13 очко тўплаган.



Мақсад - кўпроқ жамоаларнинг ўйин амалиётига эга бўлишини таъминлаш

Dream Cup, яъни Орзулар Кубогини ташкил этиш орқали ФИФА яна бир қизиқ мусобақага асос солган бўлади. Шунда жаҳон чемпионатига чиқа олмаган жамоалар яна 4 йил армон билан яшамай, иккинчи мусобақада иштирок этишади. Мақсад эса кўпроқ жамоаларнинг халқаро ўйинларда майдонга тушишини таъминлаш бўлади.

2026 йилдан ЖЧ иштирокчилари шундоқ ҳам 48тага етказилади, Орзулар Кубогини ўтказишдан наф бормикин деган савол туғилади. Бор, албатта. Майли, жаҳон чемпионати 48 мамлакат иштирокида ўтказиб кўрилсин, лекин биз 32 жамоа иштирокидаги иккинчи турнирга эга бўлсак, бунинг нимаси ёмон?

Ахир бошқалар фақат томошабин бўлиб қолмаслиги керак-ку, бу бошқа жамоалар учун ҳам ўйин амалиёти бўлади, ҳам мухлислар футболдан завқ олади. Айтайлик, бу мусобақани ҳар 4 йилда мундиал стартига 90 кун қолганида ўтказиб олса бўлади.

Ўзбекистон томондан келиб чиқиб айтганда, бизга ўхшаб мундиал орзусида яшаётганлар қанча. Майли, ФИФА иккинчи даражали мусобақа ташкил этсин, лекин биз шунисига ҳам рози бўламиз. ЖЧ-2018 йўлида четда қолган Италия, Голландия, Украина, Чили, Парагвай, Кот-Д'Ивуар кабилар қаторида Ўзбекистон, Хитой, БАА бўлади ва биз ҳам Dream Cupда ўйнаймиз. Ва бу мусобақада Хитой, БАА каби давлатлар миллий жамоалари ўйнар экан, ФИФА ҳомийлик борасида бош қотирмаса ҳам бўлади. 

Нимаям дердик, бу ўз Ватани терма жамоасини жаҳон чемпионатида кўриш орзуси билан яшаётган оддий бир мухлиснинг таклифи эди.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +13   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

+8   
20 апр 13:48:41
mundialgacha...
aytishadiku, "Uyda bir kaft un yo'q, tom boshida qo'shtandir"
+3   
20 апр 14:58:25
Adham_realmadrid
uzbek futboli jinnisi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Birinchi marta xayrullo xoliqovni maqolasiga tan berdim. Zur go'oya! Qani endi fifaga yetkazish kerak tashkillashtirish kerak bu g'oyani. Qani ravshan ermatov qo'lidan keladimi yoki bu tushdagi g'oyami
Tarjimasini FIFAga yuborish kk yaxshi goya
+3   
20 апр 14:55:34
UZBEKISTAN
mundialgacha... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
aytishadiku, "Uyda bir kaft un yo'q, tom boshida qo'shtandir"
Ha koptokni tuzuro tepadigan uyinchi yuq, jch ga nima bor
+3   
20 апр 14:01:55
Beckham number 1
Xayrulla uygaaaa booooor.
+2   
20 апр 15:22:50
Футбол бу оддий ўйин эмас
Бу лаганбардорни фикрлари ҳам бир тийин
+2   
20 апр 13:55:26
Пресс Секретарь
Boshini o'qib, fantaziya boshlangandan keyin o'qimadim. Chala tug'ilibdi maqola.
+1   
20 апр 14:24:33
Forever
Bu qiyin masala JCH bilan bir yilda o'tkazib bomedi chunki faqat yozda vaqt bor va bu paytda JCH boladi siz aytganday JCh dan 3 oy oldin Milliy chempionatlar eng qizigan paytga togri keladi va hechkim futbolchisin termaga yubormaydi Hullas bomagan go'ya bu
+1   
20 апр 14:24:11
Fc Milan20
Menda ham bir vaqtlar shunday g'oya bor edi. Lekin kuchli jamoalar bu musobaqaga yengil qaramasligi uchun jahon chempionati yo'llanmasi tikilsa, musobaqa zo'r o'tar edi. Ya'ni qit'alararo pley-off yo'qotilib va yevropadagi bitta o'rin qo'shilsa, uchta jahon chempionati yo'llanmasi bo'ladi. Bunda g'olib, finalchi va 3-o'rin egasi jahon chempionatiga chiqar edi. Bizga o'xshagan jamoalar uchun yaxshi o'yin amaliyoti bo'lar edi. Sababi Chili, AQSH, Gana, Kamerun, Uels, Avstriya, Gretsiya kabilar hatto o'rtoqlik o'yinida ham biz bilan o'ynamaydi.
+1   
20 апр 14:14:22
Nurdiyor Hoshimov
Пресс Секретарь фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Boshini o'qib, fantaziya boshlangandan keyin o'qimadim. Chala tug'ilibdi maqola.
Aniq shunday
+1   
20 апр 14:13:27
Bexruz Holmirzaev
Василий Алибабаевич фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Укимасдан коммент ёзганлар борми?
Бор толик окимадим бош огрик чалкашликлар болмаган нарсалар ёзилган
+1   
20 апр 14:04:47
TiLLoCHiK_NeFtChi
Yaxshi g'oya menga yoqdi!
+1   
20 апр 13:53:38
12-sektordan mc_air
Халиги 6:1 аник хисобдаги болами?
   
21 апр 16:44:34
Жим Керри
Чучварани хом санабсан.нимала.деб.ташаган.бу.акилли.булани.Диёрга.айт
   
21 апр 04:26:34
ANDMI247
Undan ko'ra JCH 2022 ga chiqib 4.5 ta jamoani ichida Ozbekiston ham bor ekanligini isbotlashi kerak futbolchilarimiz
   
20 апр 20:01:50
Otabek Turg'unov
Ўзб журналистлари силарни фикрилар одамни кўнглига тегди уже ундан кўра дунёдаги катта катта лоихаларни чиройли қилиб таржима қилиб жойлелар етади. Мисол исп герм футбол тизими, бразиляни кучлилар қаторидан нимага тушиб кетятгани...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика