UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  0 18:15Суперлига. "Динамо" - "Локомотив" (матнли трансляция)  1 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  10 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   4 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  0 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  9 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0 14:31"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  2 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   2 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  2 12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   3 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди  16

Суперлига: АГМКнинг Фарғонадаги сафари, "Локо" йўлидан чиқаётган "Металлург" ва Навоийдаги меҳмон - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Суперлига: АГМКнинг Фарғонадаги сафари, "Локо" йўлидан чиқаётган "Металлург" ва Навоийдаги меҳмон - "Сўғдиёна"

Суперлиганинг бугунги 28-тур ўйинлари қисқача назар соламиз.

Суперлиганинг иккинчи босқичи доирасидаги иккинчи давра ўйинларига бугун старт берилади.

Чемпионлик учун курашаётган юқори олтиликдаги турнир жадвали пешқадами "Локомотив" ўз уйида "Металлург"ни меҳмон қилади. Пастдаги жон сақлаб қолиш учун курашаётган гуруҳда эса иккита беллашув бўлиб ўтади. АГМКнинг Фарғонадаги сафари давом этса, "Сўғдиёна" Навоийда меҳмон бўлади.

Локомотив

Анзур Исмоилов - 90'

Superliga 1-6. 28-тур

31/10/2018, 18:00

0
:
1
Тугади

Металлург

45'
90'
90'  Анзур Исмоилов
66'  Забиҳилло Ўринбоев

"Локомотив" - "Металлург" (40%-40%-20%)

Мазкур жамоалар ўртасидаги биринчи босқич доирасидаги Тошкентда ўтган ўйинда "Локомотив" бекободликлар қаршилигини енга олишмаганди. Ўшанда Диёр Туроповнинг учрашув дебютидаёқ киритган голига Пуришкин ўйин сўнггига яқин жавоб тўпини йўллаганди - 1:1.

Биринчи босқичдаги Бекободда ўтган жавоб ўйинида эса "Металлург" "Локо"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган. Зоҳид Абдуллаев ва Муҳаммад Исаев томонидан киритилган голларга "Локо" тарафидан жавоб бўлмаган - 2:0.

Иккинчи босқич доирасидаги биринчи давранинг илк учрашувида эса Бекободда меҳмон бўлган амалдаги чемпион "Локо" ниҳоят "Металлург"ни таслим этиш чораларини топганди. Икром Алибоевнинг киритган тўпи баҳс якунига қадар ягоналигича қолган - 1:0.

Кўриб турганингиздек, ушбу жамоалар жорий мавсумда ҳозирга қадар учта беллашув ўтказишган ва тарози палласи тенг: 1тадан ғалаба ва дуранг.

Бугунги баҳсда "Локомотив" чемпионлик шоҳсупасига сари зинама-зина кўтарилишини давом эттириш учун ҳам ғалаба учун курашади. "Металлург" учун турнир жадвалидаги ҳолат эътибори у қадар муҳим эмас. "Металлург" мавсумга қўйилган вазифа аллақачон уддалаб бўлишган. Жамоа буёғига қандай натижа қайд этишидан қатъи назар 6-ўриндан тушиб кетмаслиги кафолатланган.

"Металлург" айни пайтда эгаллаб турган ўрнидан кўтарилиши жуда мушкул масала. Аммо улар жамоа шаъни ва "Локомотив" билан ўзаро қарама-қаршлиликдаги кураш учун ҳам ғалаба учун интилишади. Бу жиҳат эътибори билан қараганда, мазкур баҳсда нисбатан "Металлург"да босим йўқ. Бу эса меҳмонларга қўл келиши мумкин. Шипилов жамоаси шунчаки футболдан завқ ва роҳат олиш учун майдонда футбол ўйнашлари мумкин. "Металлург" чемпионлик йўлида "Локо"га халақит қилишга уриниб кўради. "Локомотив"нинг чемпион бўлиш тақдири ўз қўлида ва йўлда улар хато қилишга ҳақлари йўқ. Шу боисдан ҳам ўртадаги фарқни сақлаб қолиш учун "темирйўлчилар"га ғалаба зарур.

Қизилқум

Артур Геворкян - 22', Артур Геворкян - 83'

Суперлига 7-12. 28-тур

31/10/2018, 18:00

2
:
2
Тугади

Сўғдиёна

Ойбек Нурматов - 31', Дарвидас Сернас - 90'

45'
90'
22'  Артур Геворкян
83'  Артур Геворкян
31'  Ойбек Нурматов
90'  Дарвидас Сернас

"Қизилқум" - "Сўғдиёна" (35%-35%-30%)

Мазкур жамоаларнинг бу йилги мавсумдаги ўзаро ўйинларига назар соладиган бўлсак, жиззахликларнинг статистикаси анча хунук кўринишда. "Қизилқум"га қарши ўтказилган учала баҳсда ҳам "Сўғдиёна" ҳозирча ғалаба таъмини татиб кўргани йўқ.

Биринчи босқичдаги дастлабки давра ўйинида Жиззахда мағлуб бўлган (1:3) "Сўғдиёна", иккинчи давра Навоийда ҳам рақибидан мағлубият аламини (2:0) татиб кўрганди.

Иккинчи босқичнинг биринчи давра беллашувида эса томонлар муроса кўчасини танлашган - 2:2.

Яна Навоийда меҳмон бўладиган "Сўғдиёна" учун ғалаба жуда зарур. Жамоа айни пайтда элитада қолиш учун жиддий курашмоқда. Ҳар бир очко сув ва ҳаводек зарур пайтда "Қизилқум" билан жорий мавсумдаги статистикани тўғрилаб қўйишнинг айни вақти. Лушан жамоаси бугунги баҳсда "Қизилқум"га ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ қаршилик кўрсатишга чанқоқ ҳолатда.

"Қизилқум" эса яна икки ғалабадан сўнг Суперлигада қолиш масаласини расман ҳал этиш имкониятига эга. Шу боисдан ҳам жамоа ўз уйидаги ғалабали серияни яна давом эттириш иштиёқида бугун майдонга тушишади.

Нефтчи

Андрей Сидоров - 14'

Суперлига 7-12. 28-тур

31/10/2018, 18:00

1
:
1
Тугади

ОКМК

Владимир Бубанья - 83'

45'
90'
14'  Андрей Сидоров
55'  Владислав Касминин
83'  Владимир Бубанья

"Нефтчи" - АГМК (30%-40%-30%)

Яқиндагина Фарғонада ўз тарихини яратган АГМК ўзгача кайфиятда маҳаллий "Нефтчи"га қарши "жанг"га киришади. Бахтиёр Ашурматов жамоаси мавсумдаги энг асосий вазифани уддалаб бўлишган. Аммо жамоа юқори кайфиятда Фарғонадан қайтиш истагида бугун ҳам ғалаба иштиёқида майдонга тушишига шубҳа йўқ.

"Нефтчи" эса элитада жон сақлаш учун курашувчилар қаторида бораётгани туфайли ҳам улар учун ҳар бир ўйин ҳаёт-мамот тўқнашувига тенг.

Бу жамоаларнинг бу йилги мавсумдаги аввалги учта қарама-қаршилигида уч хил натижа қайд этилган. Дастлаб АГМКнинг Фарғонада қўлга киритган ғалабаси, кейинчалик Олмалиқдаги дуранг ва иккинчи босқичнинг биринчи даврасида "Нефтчи"нинг АГМК устидан сафарда қозонган ғалабаси. Мавсумдаги сўнгги қарама-қаршилик олдидан тарози палласи тенг.

Кайфият ва турнир жадвали эътибори билан устунлик АГМК томонида. "Нефтчи"да эса иштиёқ ва шижоат кўпроқ. Чунки жамоа элитада жон сақлаш учун курашаётган клублар орасида. Шунингдек, жисмоний жиҳатдан мезбонлар анча тетикроқ ҳолатда. АГМК 3 кун аввал финалда ўйнаган бўлса, "Нефтчи" учун суперлигадаги барча ўйинлар деярли финалга қиёсланмоқда.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика