Суперлига. 9-турни қайси футболчилар ўтказиб юборишади?

Narzulla Saydullayev
27 апр 2018, 16:05
29 ва 30 апрель кунлари Суперлиганинг 9-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

"Навбаҳор" ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмонов "Пахтакор" билан ўйинда мавсумдаги 4-сариқ карточкасини олди. Шу боис у кейинги турда "Нефтчи" билан баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди. 

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Жавлон Иброҳимов "Локомотив" билан баҳсда 4-марта огоҳлантириш ишлаб олди. Шундай қилиб, ярим ҳимоячи 9-турда "Қўқон-1912" билан учрашувда майдонга туша олмайди. 

"Қўқон-1912" ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов "Сўғдиёна"га қарши кечган баҳсда қизил карточка олди. Шу тариқа футболчи навбатдаги турдан ўрин олган "Бунёдкор"га қарши учрашувда иштирок этмайди. 

Бундан ташқари "Қўқон-1912" устози Нўъмон Ҳасанов ҳам "Сўғдиёна" билан учрашувда захира ўриндиғидан четлатилганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›