UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  91 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  3 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  6 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

​Суперлига 3-тур учрашувлари олдидан кимнинг имкониятлари қандай? Янгиликлар

​Суперлига 3-тур учрашувлари олдидан кимнинг имкониятлари қандай?

Бугун суперлиганинг 3-тур учрашувларига старт берилади.

Бу турда Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз уйида Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилса, Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси сафарда “Бухоро” меҳмони бўлади. Эртага Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Наманганда “Навбаҳор”га қарши баҳс олиб борса, “Нефтчи” ўз уйида “Бунёдкор” билан баҳс олиб боради. 18 март куни эса Тошкентда “Пахтакор” Олмалиқнинг АГМК жамоасини синовдан ўтказади. Қаршининг “Насаф” жамоаси эса Навоийнинг “Қизилқум” меҳмони бўлади. Ушбу учрашувлар олдидан кимнинг имкониятлари қандай? Буни қуйида билиб оламиз.


“МЕТАЛЛУРГ” – “ҚЎҚОН-1912”


Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун ўз уйида Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилади. Бекободликлар бундан аввалги турда Тошкентда “Локомотив” жамоаси билан баҳс олиб бориб дуранг натижа қайд этганди. Ушбу натижа бекободликлар учун ғалабага тенг дуранг бўлди, десак муболаға бўлмайди. Чунки, Тошкентда “Локомотив”дан очко олиш жуда ҳам мушкул вазифа. Бугун “Металлург” ўз уйида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилади. Бу учрашувда иккала жамоанинг ҳам имкониятлари деярли тенг. “Қўқон-1912” жамоаси 2-турда сафарда “Қизилқум” жамоаси билан баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бугунги учрашувда “Металлург” жамоасига қийин бўлиши аниқ.

Имкониятлар: 50/50



“БУХОРО” – “СЎҒДИЁНА”

Бухоронинг “Бухоро” жамоаси таркиб борасида жиззахликлардан анча кучли. Лекин бугунги учрашувда бухороликларга осон бўлмаслиги аниқ. Чунки, 1-турда жиззахликлар Тошкентда “Пахтакор”да яхшигина қийинчиликлар туғдирганди. Иккинчи турда эса Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини ўз уйида қабул қилиб нурсиз дуранг қайд этганди. Айни дамда “Сўғдиёна” турнир жадвалида11-поғонада бормоқда. Бугун Бухорода меҳмонлар ғалаба қозонмаса, кейинги турлар қийин бўлиши аниқ. “Бухоро” жамоаси ҳам анойилардан эмас. “Бухоро” жамоаси мавсум аввалида ўз олдиларига жиддий мақсад қўйган. Шунинг учун ҳам ҳар бир учрашувда очко олишга ҳаракат қилишади. Бундан ташқари бугун “Бухоро” меҳмонлар кўз ўнгида тўп тепади. Ушбу баҳсда бухоролик футболчиларнинг имкониятлари “Сўғдиёна” жамоасига қараганда нисбатан кўпроқ.

Имкониятлар: 60/40



“НЕФТЧИ” – “БУНЁДКОР”

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси учунбу йилги суперлига баҳслари у даражада осон бўлмайди. Деярли ҳар бир жамоа ғалаба қозониш учун қўлдан келганча бор имкониятларини ишга солмоқда. “Нефтчи” суперлиганинг дастлабки турида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилиб меҳмон жамоага анчагина бош оғриқ туғдирганди. Бу сафар “Бунёдкор”га осон бўлмаслиги аниқ. Бундан аввалги турда мухлислар Тошкент дербисига гувоҳ бўлишганди. Унда “Бунёдкор” ўз уйида“Пахтакор” жамоасини қабул қилганди ва қийин бўлган учрашувда ғалабани қўлга киритганди. “Нефтчи” – “Бунёдкор” тўқнашувида иккала жамоанинг ҳам имкониятлари деярли тенг.

Имкониятлар: 50/50



“НАВБАҲОР” – “ЛОКОМОТИВ”

Эртага Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз уйида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳс иккала жамоа учун ҳам қийин бўлиши аниқ. “Темирйўлчилар” бундан аввалги турда ўз уйида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилиб мағлуб эта олмаганди. ОЧЛ гуруҳ босқичида эса аламли мағлубиятга учради. “Локомотив” эртага ғалаба қозониш учун бор имкониятини ишга солади. “Навбаҳор” жамоаси 2та турда 4 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. “Лочинлар” суперлиганинг иккинчи турида сафарда АГМК меҳмони бўлиб сўнги дақиқада ғалабани илиб кетганди. Бундан кўриниб турибдики, “Навбаҳор” жамоасидан ҳар нарсани кутиш мумкин. Бу учрашувда иккила жамоанинг ҳам имкониятлари деярли тенг.

Имкониятлар: 50/50



“ПАХТАКОР” – АГМК

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ўз олдига бу йилги суперлига баҳсларида чемпион бўлишни мақсад қилгани шубҳасиз. Бундан аввалги турда “шерлар” сафарда “Бунёдкор” жамоасига қарши баҳс олиб боришди ва аламли мағлубиятга учрашди. “Пахтакор” таркиб борасида унча-мунча жамоалардан қолишмайди. Жамоага тажрибали футболчилар жамланган. “Шерлар” 3-турда Олмалиқнинг АГМК жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашувда олмалиқлик футболчиларга осон бўлмаслиги аниқ. АГМКга бундан аввалги турда ўз уйида “Навбаҳор” жамоасига мағлуб бўлди. ушбу баҳсда мезбон жамоанинг имкониятлари кўпроқ.

Имкониятлар: 55/45



“ҚИЗИЛҚУМ” – “НАСАФ

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси ўз уйида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилади. Бу турда навоийликларга осон бўлмаслиги аниқ. “Насаф” ОЧЛ гуруҳ босқичида “Ал Садд” жамоасидан аламли мағлубиятни қабул қилиб олди. Ушбу учрашувдан сўнг Рўзиқул Бердиев шогирдлари бор эътиборини ушбу ўйинга қаратишган. Бундан аввалги турда “Қизилқум”ўз уйида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилиб 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Бу сафарги рақиб “Қўқон-1912” дан маҳорат бобида кучли ҳисобланади. “Қизилқум” жамоасининг таркибида кучли футболчилар жамланган. Аммо, мана шу футболчиларга ўйин пайтида бироз маҳорат етишмаяпти. Бу баҳсда “Насаф” жамоасининг имкониятлари бироз кўпроқ.

Имкониятлар: 40/60

Муаллиф :
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика