UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28"Интер" бўлажак ўйинда махсус либосларда ўйнайди  1 18:12"Бавария" "Реал" ўйинчисини ижарага олади?!  2 17:50"Манчестер Юнайтед" польшалик ҳужумчига қизиқмоқда  6 17:38"Истиқлол"нинг Тошкентдаги ғалабасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  39 17:20Андрей Фёдоров: "Бу шармандали мағлубият эмас"  235 17:08"Истиқлол" бош мураббийи: "Локомотив" ҳам яхши жамоа, аммо бу футбол"  68 16:50"Локомотив" Тожикистон жамоасига ютқазди ва ОЧЛ билан хайрлашди  500 16:39Почеттино "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга тайёр  20 15:44"Барселона" Луис Суарес ўрнига "Арсенал" ҳужумчисини харид қилмоқчи  27 14:51Шамситдинов “Навбаҳор” билан шартнома имзолади  25 14:45"Зенит" Кокоринни ижарага бериб юборди  0 14:21"Ростов" - "Пахтакор". Ўйиндан олинган суратлар  16 14:05"Локомотив" - "Истиқлол". Асосий таркиблар эълон қилинди  41 13:55"Манчестер Юнайтед" Фернандеш ўрнига бошқа ўйинчини харид қилмоқчи  15 13:29Достон Турсунов "Пусан И'Парк"да  12

Суперлига-2019. Мавсумнинг якуний статистикаси Янгиликлар

Суперлига-2019. Мавсумнинг якуний статистикаси

2019 йилги Ўзбекистон Суперлигасининг якунланган мавсумнинг статистикасини тақдим этамиз.

Бу мавсумда 182та ўйин ўтказилди. Дарвозаларга 457та тўп киритилди (ўртача ҳар бир ўйинга 2,51тадан тўп тўғри келади).

«Локомотив» ўз майдонда мағлуб бўлмаган ягона клуб бўлди. «Динамо» сафарда фақат бир марта ғалабага эришди.

«Локомотив» ва «Сурхон» ўз майдонида дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборишди – 6тадан. «Қўқон-1912» эса ўз майдонида дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборди – 20та.

«Пахтакор» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кам – 6та гол ўтказиб юборган. «Қизилқум» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кўп – 30та тўп олиб чиққан.


«Пахтакор» ўз майдонида энг кўп гол урган – 44та. «Бухоро» ўз уйида энг кам 7та гол урди.

«Пахтакор» сафар учрашувларида ҳам энг кўп тўп киритди – 31та. «Андижон» сафар учрашувларида энг кам тўп киритди – 9та.

«Пахтакор» ўз майдонида энг кўп очкони қўлга киритди – 34та. «Бухоро» ўз майдонида энг кам очко йиғди – 12та.

Сафар учрашувларида «шерлар» энг кўп очкони қўлга киритишган – 35та. «Динамо» сафар учрашувларида энг кам очкони қўлга киритган – 6та.

Суперлигада урилган 457та голдан 267таси (58,42%) мезбонлар, 190 (41,58%) меҳмонлар ҳисобига ёзилди.


Бўлиб ўтган 182 учрашувнинг 81тасида (44,51%) майдон эгалари, 49тасида (26,92%) меҳмонлар зафар қучишган. 52 ўйинда (28,57%) эса томонлар муроса кўчасини танлаганлар.

Мавсум давомида футболчилар жами 692 бор сариқ карточка билан жазоландилар (ўртача ҳар бир ўйинга 3,8тадан карточка тўғри келади). 19 марта футболчиларга қизил карточка кўрсатилди (ўртача ҳар бир ўйинга 0,1тадан четлатиш тўғри келади).

Учрашув ҳакамлари 60 марта 11 метрлик белгини кўрсатишди. 51 ҳолатда (85%) тўп дарвозага киритилди. 9 вазиятда эса тўп дарвозага “киришни” хоҳламади.

Чемпионатда 11та автогол қайд этилди. Владимир Козак («Пахтакор»), Йован Жокич («Локомотив»), Миркомил Лоқаев («Динамо»), Бобур Қосимов («Динамо»), Бобурбек Юлдашев (АГМК), Аббос Отахонов («Металлург»), Илдар Маматказин («Андижон») ва Ислом Қобилов («Металлург») ўз дарвозаларига тўп киритиб қўйишди.

Мавсум давомида 41та дубль қайд этилди. 25 футболчи бир учрашувда икки марта гол урди. Драган Черан («Пахтакор») 5 марта, Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор») ва Игорь Сергеев ("Пахтакор") 4 мартадан, Ҳумоюн Муртозаев («Насаф») ҳамда Марат Бикмаев («Пахтакор») 3 мартадан дублга эришишди.


2019 йилги Суперлигада тўрт марта хет-трик кузатилди. Драган Чеарн («Пахтакор») бундай натижага иккита ўйинда эришган ягона футболчи бўлди. Зафар Полвонов (АГМК) ва Игорь Сергеев («Пахтакор») бу мавсумда бир мартадан хет-трик қайд этишди.

Бу мавсум бир футболчи битта ўйинда бешта гол уришга муваффақ бўлди. АГМК ҳужумчиси Зафар Полвонов "Қўқон-1912" билан баҳсда рақиблари дарвозасига бешта тўп киритиб пента-трик қайд этди.

Беллашувларини жами 1008399 мухлис бевосита ўйингоҳларда томоша қилди. (Ўртача ҳар бир ўйинга 5541 тўғри келади).

Энг кўп томошабин «Навбаҳор» – «Сўғдиёна» учрашувига ташриф буюрди – 25727. Энг кам томошабин эса АГМК – «Қизилқум» учрашувига ташриф буюрган – 246 нафар.

Мухлислар тўплаш борасида худди ўтган йилгидек «Навбаҳор» жамоаси пешқадамликни қўлга киритди. Ушбу жамоа иштирокидаги 26та ўйинга жами 202940 томошабин келди. «Пахтакор» 197680 кўрсаткич билан иккинчи бўлди. «Насаф» эса 196582 натижа билан учинчи ўринни банд этди. Олмалиқнинг АГМК клуби иштирокидаги ўйинларга эса энг кам томошабин келган – 96713.


«Навбаҳор» ўз майдонида ҳам энг кўп ишқибоз тўплаган жамоа бўлди. Ушбу клуб мезбонлиги остида ўтган 13та ўйинни жами 125954 томошабин кузатди. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 9689 томошабин келди деганидир.

2019 йилги Ўзбекистон кубоги ва лига кубоги финалчиси АГМК бу борада энг паст кўрсаткичга эга бўлди. Олмалиқликларнинг уй ўйинларига жами 29301 мухлис келди. "Локомотив"да ҳам бу борада вазият қувонарли эмас - 29326.

Сафар ўйинларида эса чемпион «Пахтакор»нинг мухлиси энг кўп - 99895. Сафарда мухлис тўплаш борасида кейинги ўринларни қуйидаги клублар эгаллашди: «Насаф» - 88468 ва «Бунёдкор» - 84625. Сафарда «Сурхон»нинг мухлислари энг оз – 51058.


Чемпионатдаги 182 учрашувидан 25тасида йирик ҳисоб қайд этилди. «Пахтакор» энг кўп 10та йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. Чемпионатнинг энг йирик ҳисоби «Пахтакор» – «Қизилқум» (ҳисоб – 8:0, 12-тур) учрашувида қайд этилди.

Бўлиб ўтган 182 учрашув 16 хил натижа билан якунланди. 1:0 ҳисоби энг кўп – 34 марта, 2:1 – 32 марта, 1:1 – 27 марта, 2:0 – 19 марта, 3:1 – 16 марта, 0:0 – 15 марта, 3:0 ва 2:2 – 10 мартадан, 4:1 ва 5:0 – 4 мартадан, 3:2 ва 4:0 – 3 мартадан, 5:1 – 2 марта, 7:1, 8:0 ва 4:2 – 1 мартадан учради.


Суперлига-2019 сериялари

Энг узун сериялар – Жамоалар


Ғалабали серия – «Пахтакор» - 16 учрашув
Мағлубиятсиз серия – «Пахтакор» - 24 учрашув
Дурангли серия – «Навбаҳор» ва «Локомотив» - 4 учрашув
Дурангсиз серия – «Пахтакор» - 17 учрашув
Ғалабасиз серия – «Динамо» - 12 учрашув
Мағлубиятли серия – «Динамо» - 12 учрашув
Голли серия – «Пахтакор» - 21 учрашув
Голсиз серия – «Бухоро» - 5 учрашув
Кетма-кет гол ўтказиш серияси – «Динамо» - 17 учрашув
«Қуруқ» серия – «Пахтакор», «Сўғдиёна», «Сурхон», «Навбаҳор», «Металлург», «Локомотив» - 3 учрашув
Йирик ғалабали серия - «Пахтакор» - 4 учрашув
Йирик мағлубиятли серия – «Динамо» - 3 учрашув
Йирик ғалабасиз серия – «Қизилқум», «Андижон» ва «Динамо» - 26 учрашув
Йирик мағлубиятсиз серия – «Пахтакор», «Навбаҳор», «Насаф», «Металлург» ва «Локомотив» - 26 учрашув
Четлатишли серия - йўқ
Четлатишсиз серия – «Пахтакор», «Сурхон», «Насаф»- 26 учрашув


Энг узун сериялар – Футболчилар

Голли серия – Драган Черан («Пахтакор») 7 учрашув 12та гол
Қуруқ серия (дарвозабон) – Ўткир Юсупов («Навбаҳор») 423 дақиқа.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

+10   
13 дек 16:18:52
to‘g‘ri gap tuqqaningga yoqmaydi
2 ta musobaqada o‘ynaydimi 3 ta musobaqada o‘ynaydimi HAKAMLAR PADDEJJKA QILMALARING.......
KIM BERGAN BUYRUQ BO‘SAHAM.
SOXTA CHEMPIONAT NAXXUY KERAK.
1991- 2005 GACHA STADIONLAR TOLGAN HOZIRCHI. XAMMASIGA HAKAMLIK SABABLIGINI BUTUN UZB BILADI. QACHON CHESTNIY HAKAMLIK BOLADI. O‘SHANDA STADIONLAR TO‘LA BOSHLAYDI!!!!
+9   
13 дек 14:57:48
Nasaf N÷1
Bir tiynga qimmat chòpchak folbinlik (((((((misol uchun shu yili paxtakorning bir nechta òyiniga kirdim albatta hech qanaqa biletlarsiz bular qayeriga qarab fol ochib bu malumotlarni elon qilishyapti. ++++++++ bosvoringla futbol atrofidagi uydirmalarni xalq kòrsin
+9   
13 дек 12:27:46
ФАН
Утган барча чемпионатларимиз жозибазисини мухлислар ташрифидан билиб олсак булади.
Уйинлар канчалик тоза ва халол утказилиши та'минланса, учрашувларда интрига вужудга келса томошобинларни стадионга сиг'дириш энг катта муаммога айланган буларди, афсуски бизда мухлисларни стадионга жалб килиш энг катта муаммо булиб колмокда бунинг сабаби эса мухлисларга хам футболимиз корчолонларига хам беш кулдек ма'лум. Бизда футбол мухлислар учун деб бемалол айта олмаймиз.
Н.Садуллаевдан бунака юмшок ва силлик статистика эмас танкидий йуналишда, олдинги йилларга солиштирилган холда йул куйилган камчиликларни руй-рост очиб ташловчи уткир мулохозали макола кутиб коламиз токи кейинги чемпионатларда бу йилгидек мухлисларсиз, зерикарли, кизикарсиз ва максадсиз (сценарий буйича)чемпионат хеч качон такрорланмасин.
+9   
13 дек 11:52:11
Sherzod Ataniyzov
Бу таркиб билан Пахтакор Гурухдан чиқолмайди
+8   
13 дек 12:41:08
ASA.Futboll
мухлислар номинацияси буйича таҳлил натижалари бир оз ишончсизроқ назаримда, сабаби барчага маълумку кайчи клуб уйинларига канча мухлис кириши еки мавжудлиги...
+6   
14 дек 08:57:54
Usmojon Rahmatov
Ravshan aka sizni halq qattiq hurmat qilamiz sizga maslahatim klublarimizni hususiylashtiraylik kiyin kuchayadi chempionat leganerlar olib keladi oyliklarini vaqtida oladi Ravshan aka bizda puli kop insonlar kop shulardan foydalanaylik muhlislar stadionga qaytadi kiyin.
+4   
13 дек 11:54:35
Навбахор96+Арсенал2004
Хакикатдан хам Ўткир Юсупов тўпга ташланиш реакцияси қоил қолдирди. У энг яхши дарвозабон номига муносиб. Яна мен учун энг яшилар Черан, Алижонов, Муртозоев, Бозоров, Остон Ўрунов, яна бошқалар бор. Бунёдеордаги ўинчилар индивидуал махоратидан кўра Абрамов тактикаси кўпроқ кўзга ташланди
+3   
13 дек 13:52:31
Файзулох79
ASA.Futboll фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
мухлислар номинацияси буйича таҳлил натижалари бир оз ишончсизроқ назаримда, сабаби барчага маълумку кайчи клуб уйинларига канча мухлис кириши еки мавжудлиги...
Менинн фикрим хам шунбай. Бир оз ишончсизрок.
+3   
13 дек 13:02:13
Арсенал 14
Muxlissiz futbol futbol emas. Agmk ga 246 tomoshabin.
Mahalladagi futbol turnirlarida bundan kup muxlis keladi.
+2   
13 дек 12:19:07
Davronbek Beshariq
Миллий чемпионатга мухлислар кизикишини ошириш учун нималар килиш керак.
+2   
13 дек 11:50:24
Sharif81
Sherzod Ataniyzov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Трансферлар қачон бошланади
Эми жиммида килиб юворишаади топ секретноку бизани трансферлар
+2   
13 дек 11:46:42
Sherzod Ataniyzov
Трансферлар қачон бошланади
+1   
13 дек 13:22:24
smiletea
Суперлига ўйинларидаги сўнгги уч йиллик ташрифни ўзаро таққосладик. Афсуски, статистика Ўзбекистон чемпионатига мухлисларнинг қизиқиши ушбу мавсумдан яна пасая бошлаганлигини кўрсатмоқда.
Жумладан, 2017 йилги мавсум якунларига кўра, Олий лиганинг ҳар бир учрашувига ўртача 4087 нафар томошабин тўғри келган бўлса, 2018 йилги Суперлига баҳсларига эса ўртача 6891 нафар мухлис ташриф буюрган. 2019 йилги Суперлигада бу рақам 5631 нафарни ташкил қилди. Ўтган йилги кўрсаткичлар билан таққослаганда, мухлислар ташрифи 19 %га камайганлигини билдиради.
Олдинги мавсумда томошабинлар ташрифи борасида пешқадам бўлган «Навбаҳор»нинг Намангандаги ўйинларига ўртача 15 444 мухлис келган бўлса, бу йил бу сон 11 233 нафарга камайган.
Ўтган мавсумда ўртача энг кам ташриф – 4264 нафар томошабин «Локомотив» уй ўйинларига тўғри келган бўлса, бу йил ўртача энг кам томошабин – 2254 нафар мухлис ОКМК ўйинларига тўғри келган.
Томошабинлар ташрифи. Сўнгги уч мавсумдаги ҳолат:
2019 йилги ҳолат: (ҳар ўйинда ўртача 5 631 томошабин)
1. НАВБАҲОР - 11.233 томошабин
2. ПАХТАКОР - 8.048
3. НАСАФ - 7.499
4. АНДИЖОН - 7.414
5. БУХОРО - 7.156
6. ДИНАМО - 6.883
7. СУРХОН - 5.894
8. СЎҒДИЁНА - 4.538
9. ҚЎҚОН-1912 - 4.502
10. ҚИЗИЛҚУМ - 4.411
11. МЕТАЛЛУРГ - 4.333
12, БУНЁДКОР - 2.378
13. ЛОКОМОТИВ - 2.292
14. ОКМК - 2.254
2018 йилги ҳолат: (ҳар ўйинда ўртача 6891 томошабин)
1. НАВБАҲОР - 15.444 томошабин
2. БУХОРО - 13.089
3. ПАХТАКОР - 10.893
4. БУНЁДКОР - 8624
5. НЕФТЧИ - 7830
6. ҚИЗИЛҚУМ - 7281
7. ҚЎҚОН-1912 - 6334
8. МЕТАЛЛУРГ - 6155
9. СЎҒДИЁНА - 5809
10. НАСАФ - 5607
11. ОКМК - 5266
12. ЛОКОМОТИВ - 4264
2017 йилги ҳолат: (ҳар ўйинда ўртача 4087 томошабин)
1. БУХОРО - 11.337 томошабин
2. НАВБАҲОР - 10.240
3. ДИНАМО - 7.642
4. ҚЎҚОН-1912 - 6.983
5. ҚИЗИЛҚУМ - 6.429
6. НАСАФ - 4720
7. ПАХТАКОР - 4.207
8. ШЎРТАН - 3.603
9. ОЛМАЛИҚ - 2.968
10. СЎҒДИЁНА - 2.431
11. НЕФТЧИ - 2.423
12. МАШЪАЛ - 2.368
13. ЛОКОМОТИВ - 1.445
14. МЕТАЛЛУРГ - 1.164
15. БУНЁДКОР - 867
16. ОБОД – 778.
   
19 дек 13:47:55
Angren Team
Nasaf N÷1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bir tiynga qimmat chòpchak folbinlik (((((((misol uchun shu yili paxtakorning bir nechta òyiniga kirdim albatta hech qanaqa biletlarsiz bular qayeriga qarab fol ochib bu malumotlarni elon qilishyapti. ++++++++ bosvoringla futbol atrofidagi uydirmalarni xalq kòrsin
Siz biletsiz kirganizga ishonaman lekin xozir hamma joyda kameralar bor kim kirdi kim ciqdi hammasini kuzatib turadi muxlislar soni e'tiboringiz uchun 2- taym boshida yoki oxirida aytiladi biletlarni sotilganiga qarab emas. Erkak
   
13 дек 13:18:30
Phycisc
Yusupovga haqiqatdan qoyil Qo'qon bekor berib yubordi sotib olish keregidi hozirgi darvozabon shunchaki :))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг