UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  22 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8

Суперлига-2018. Якуний статистика Янгиликлар

Суперлига-2018. Якуний статистика

2018 йилги Ўзбекистон Суперлигаси рақамларини тақдим этамиз.

"Локомотив" клуби кетма-кет учинчи йил Ўзбекистонда тенгсиз бўлди. "Нефтчи" эса қуйи лигага тушиб кетди. Биз ўқувчиларимиз эътиборига якунланган мавсумнинг статистикасини тақдим этамиз.




Бу мавсумда 192та ўйин ўтказилди.  Дарвозаларга  449та тўп киритилди (ўртача ҳар бир ўйинга 2,34тадан тўп тўғри келади).

«Локомотив» ўз майдонда мағлуб бўлмаган ягона клуб бўлди. «Нефтчи» сафарда фақат бир марта ғалабага эришди.

«Навбаҳор» ўз майдонида дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборган – 8та. «Насаф», «Бухоро» ва «Нефтчи» эса ўз майдонида дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган – 20та.

«Локомотив» ва «Қўқон-1912» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кам – 15тадан тўп ўтказиб юборган. «Бухоро» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кўп – 32та тўп олиб чиққан.  
 
«Локомотив» ўз майдонида энг кўп тўп киритган – 32та. «Нефтчи» ўз уйида энг кам, 13та гол урган.

«Пахтакор» сафар учрашувларида энг кўп тўп киритган – 30та. «Нефтчи» сафар учрашувларида ҳам энг кам тўп киритган – 8та.

«Пахтакор» ўз майдонида энг кўп очкони қўлга киритган – 39та. «Нефтчи» ўз майдонида энг кам очко йиққан – 16та.

Сафар учрашувларида «темирйўлчилар» энг кўп очкони қўлга киритишган – 30та. «Бухоро» сафар учрашувларида энг кам очкони қўлга киритган – 9та.

Суперлигада урилган 449та голдан 264таси (58,8%) мезбонлар, 185 (41,2%) меҳмонлар ҳисобига ёзилди.  



Бўлиб ўтган 192 учрашувнинг  96тасида (50%) майдон эгалари, 52тасида (27,08%) меҳмонлар зафар қучишган.  44 ўйинда (22,92%) эса томонлар муроса кўчасини танлаганлар.

Мавсум давомида футболчилар жами 727 бор сариқ карточка билан жазоландилар (ўртача ҳар бир ўйинга 3,79тадан карточка тўғри келади). 32 марта футболчиларга қизил карточка кўрсатилди (ўртача ҳар бир ўйинга 0,17тадан четлатиш тўғри келади).

Учрашув ҳакамлари 60 марта 11 метрлик белгини кўрсатишди. 50 ҳолатда (83,33%) тўп дарвозага киритилди. 10 вазиятда эса тўп дарвозага “киришни” хоҳламаган.

Чемпионатда 11та автогол қайд этилди. Акмал Холмуродов («Сўғдиёна»), Томислав Пайович («Навбаҳор»), Абдужамол Исроилов  («Нефтчи»), Александр Мерзляков («Қўқон-1912»), Асилбек Омонов («Бухоро»), Неманья Йованович («Қизилқум»), Игорь Голбан («Насаф»), Ғиёсжон Комилов («Қўқон-1912»), Кахи Махардзе («Локомотив»), Марко Милич («Қўқон-1912») ва Саламат Қутибоев («Бухоро») ўз дарвозаларига тўп киритиб қўйишди.

Дастлабки босқичда 24та дубль қайд этилди. 15 футболчи бир учрашувда икки марта гол уришди. Исмоил Гонсалвеш («Пахтакор») 4 марта, Шаҳзодбек Нурматов («Бунёдкор»), Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»), Сардор Рашидов («Локомотив»), Марат Бикмаев («Локомотив»), Йован Жокич (АГМК) ва Бобур Абдухолиқов («Насаф»)  2 мартадан дублга эришишди.

Игорь Сергеев («Пахтакор»), Дарко Гожкович («Қўқон-1912»), Артур Геворкян («Қизилқум»), Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»), Жавлон Иброҳимов («Бунёдкор»), Исломбек Исоқжонов («Металлург»), Арслонмурод Омонов («Бухоро»),  Филип Райевац («Бунёдкор») ва эса бундай натижага бир марта эришишди.

Беш футболчи бир учрашувда уч марта гол уришган. Элгужа Григалашвили («Қизилқум»), Азамат Алланиёзов («Навбаҳор»), Марат Бикмаев  («Локомотив»), Исмоил Гонсалвеш («Пахтакор»)  ва Тиаго Безерра («Пахтакор») бу мавсумда хет-трик қайд этишди.



Беллашувларини жами 1545623 мухлис бевосита ўйингоҳларда томоша қилди. (Ўртача ҳар бир ўйинга 8050 тўғри келади).

Энг кўп томошабин «Навбаҳор» – «Локомотв» учрашувига ташриф буюрди – 25300. Энг кам томошабин эса «Бунёдкор» – «Сўғдиёна» учрашувига ташриф буюрган – 527 нафар.

Мухлислар тўплаш борасида «Навбаҳор» жамоаси пешқадамликни қўлга киритди – 368375. «Пахтакор» 345819 кўрсаткич билан иккинчи бўлди. «Бухоро» эса 329846 натижа билан учинчи ўринни банд этди. «Сўғдиёна» ўйинларига эса энг кам томошабин келган – 190242.

«Навбҳор» жамоаси ўз майдонида ҳам энг кўп ишқибоз тўплаган – 247117. «Локомотив» бу борада энг паст кўрсаткичга эга бўлди – 68231.

Сафар ўйинларида «Локомотив» жамоасининг (183240) мухлиси кўп. Сафарда «Қизилқум»нинг мухлислари энг оз – 96472.

Биринчи босқичдаги 192 учрашувидан 24тасида йирик ҳисоб қайд этилди. «Пахтакор» энг кўп 7та йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. Чемпионатнинг энг йирик ҳисоби «Металлург» – «Пахтакор» (ҳисоб – 0:5, 7-тур) учрашувида қайд этилди.

Бўлиб ўтган 192 учрашув 15 хил натижа билан якунланди. 1:0 ҳисоби энг кўп – 46 марта, 2:1 – 31 марта, 2:0 – 25 марта, 1:1 – 18 марта, 3:0 – 17 марта, 0:0 ва 3:1 – 16 мартадан, 2:2 – 9 марта, 3:2 – 4 марта, 4:0 – 3 марта, 4:1 ва 4:2 – 2 мартадан, 5:0, 3:3 ва 6:2 – 1 мартадан учради.  



 

Суперлига-2018 сериялари


Жамоалар

Ғалабали серия – «Локомотив» - 7 учрашув
Мағлубиятсиз серия – «Локомотив» - 19 учрашув
Дурангли серия – «Қўқон-1912» - 4 учрашув
Дурангсиз серия – «Бухоро» - 15 учрашув
Ғалабасиз серия – «Нефтчи» - 19 учрашув
Мағлубиятли серия – «Бухоро» - 6 учрашув
Голли серия – «Локомотив» - 14 учрашув
Голсиз серия – «Нефтчи» ва «Бухоро» - 4 учрашув
Гол ўтказиб юбориш бўйича серия – «Бунёдкор», «Қўқон-1912» ва «Нефтчи» - 9 учрашув
«Қуруқ» серия – «Навбаҳор» - 5 учрашув
Йирик ғалабали серия - «Навбаҳор» - 2 учрашув
Йирик мағлубиятли серия – «Насаф» ва «Бухоро» - 2 учрашув
Йирик ғалабасиз серия – «Нефтчи» ва «Металлург» - 32 учрашув
Йирик мағлубиятсиз серия – «Пахтакор» ва «Локомотив» -  32 учрашув
Четлатишли серия - «Локомотив» - 3 учрашув
Четлатишсиз серия – «Пахтакор» - 32 учрашув

Футболчилар

Голли серия – Тиаго Безерра («Пахтакор») ва Бобур Абдухолиқов («Насаф») 4 учрашув 6та гол
Қуруқ серия (дарвозабон) – Ботирали Эргашев («Навбаҳор») 4 учрашув 495 дақиқа.





Суперлига-2018. Энг, энг, энг …


– энг кўп ғалабага эришган жамоа:  «Пахтакор» ва «Локомотив» 20та.
– энг кам ғалабага эришган жамоа: «Нефтчи» 5та.

– энг кўп дурангга эришган жамоалар:  «Нефтчи» ва «Насаф» 11та.
– энг кам дурангга эришган жамоалар:  «Бухоро» 2та.

– энг кам мағлуб бўлган жамоа: «Локомотив» 4та.
– энг кўп мағлуб бўлган жамоа:  «Бухоро» 19та.

– энг кўп тўп киритган жамоа: «Пахтакор» 61та.
– энг кам тўп киритган жамоа:  «Нефтчи» 21та.

– энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа:  «Бухоро» 52та.
– энг кам тўп ўтказиб юборган жамоа: «Пахтакор» 25та.

– энг кўп йирик ғалабага эришган жамоа:  «Пахтакор» 7та.
– энг кам ғалабага эришган жамоа: «Металлург» ва «Нефтчи» - 0.

– энг кам йирик мағлубиятга учраган жамоа: «Пахтакор» ва «Локомотив» - 0.
– энг кўп йирик мағлубиятга учраган жамоа:  «Қизилқум», «Бухоро», ва «Металлург» 4та.




– майдонга тушган энг ёш футболчи: Жасур Жалолиддинов («Бунёдкор», 16 ёш 80 кунлигида)
– майдонга тушган энг ёши катта футболчи: Анвар Бердиев («Нефтчи», 40 ёш 202 кунлигида)

– гол урган энг ёш футболчи: Авазбек Ўлмасалиев («Нефтчи») 18 ёш 178 кунлигида)
– гол урган энг ёши катта футболчи: Анвар Бердиев («Нефтчи», 40 ёш 32 кунлигида)

– сариқ карточка олган энг ёш футболчи: Остон Ўрунов («Навбаҳор») 17 ёш 121 кунлигида)
– сариқ карточка олган энг ёши катта футболчи: Анвар Ғофуров («Бунёдкор», 36 ёш 95 кунлигида)

– қизил карточка олган энг ёш футболчи: Аброр Исмоилов («Нефтчи») 20 ёш 122 кунлигида)
– қизил карточка олган энг ёши катта футболчи: Эркин Бойдуллаев («Қизилқум», 33 ёш 233 кунлигида)

– ўйинчиларининг ўртача ёши энг кичик бўлган жамоа: «Насаф» (23,8 ёш)
– ўйинчиларининг ўртача ёши энг катта бўлган жамоа: «Қизилқум» (29,3 ёш)

– энг кўп тўп киритган футболчи: Тиаго Безерра («Пахтакор») - 17та гол.




– битта ўйинда энг кўп тўп киритган футболчилар: Элгужа Григалашвили («Қизилқум»), Азамат Алланиёзов («Навбаҳор»), Марат Бикмаев («Локомотив»), Исмоил Гонсалвеш («Пахтакор») ва Тиаго Безерра («Пахтакор») - 3тадан гол.

– майдонда энг кўп ҳаракат қилган футболчилар: Ўткир Юсупов («Қўқон-1912») – 32 ўйин 2880 дақиқа (барча ўйинларда ўзгаришсиз).

– энг кўп сариқ карточка олган футболчи: Жаҳонгир Меҳмонов («Навбаҳор») ва Шукурали Пўлатов («Нефтчи») – 12та.
– энг кўп қизил карточка олган футболчилар: Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912») ва Музаффар Музаффаров (АГМК) – 2та.

– энг кўп карточка олган жамоа: «Бухоро» – 90та (86та сариқ ва 4та қизил карточка).
– энг кам карточка олган жамоа: «Насаф» – 41та (39та сариқ ва 2та қизил карточка).

– энг кўп сариқ карточка олган жамоа: «Бухоро» – 86та.
– энг кам сариқ карточка олган жамоа: «Насаф» – 39та

– энг кўп қизил карточка олган жамоа:  АГМК – 6та
– энг кам қизил карточка олган жамоа: «Пахтакор» – 0та.

– энг кўп пенальти тепган жамоа: «Пахтакор» - 13та.
– энг кам пенальти тепган жамоа: «Нефтчи» - 1та.

– дарвозасига энг кўп пенальти белгиланган жамоа: «Бунёдкор» - 8та.
– дарвозасига энг кам пенальти белгиланган жамоа: «Қўқон-1912» - 2та.

– энг кўп пенальти тепган футболчи: Исмоил Гонсалвеш («Пахтакор») - 10тадан.

– энг кўп пенальтидан гол урган футболчилар: Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912») ва Исмоил Гонсалвеш («Пахтакор») - 9тадан.




– энг кўп “қуруқ” учрашув ўтказган дарвозабон: Элдорбек Суюнов («Пахтакор») 14та.

– энг кўп қайд этилган ҳисоб: 1:0 (46 марта).

– энг йирик ҳисоб:  «Металлург» – «Пахтакор» 0:5

– энг кўп гол киритилган дақиқалар оралиғи:  85-90 (56та гол).
– энг кам гол киритилган дақиқалар оралиғи:  10-15 (11та гол).

– энг тезкор гол муаллифлари: Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Суҳроб Нурллоев («Металлург») ва Музаффар Музаффаров (АГМК) – 2-дақиқада.

– энг кеч гол муаллифи: Славко Лукич («Насаф»), Иззат Абдуллаев («Сўғдиёна»), Бобурбек Йўлдошев («Нефтчи»),  Тиаго Безерра («Пахтакор»), Жамшид Искандеров («Пахтакор»), Шаҳзод Шайманов («Металлург») – 90+4-дақиқа.  


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика