Суперлига. 19-турни ўтказиб юборадиган футболчилар

Omonjon To`xtamirzayev
19 сен 2024, 14:01
Бугун, 19 сентябрь санасида Ўзбекистон Суперлигасининг 19-тури старт олади.

Бугун, маҳаллий вақт билан 19:00да Фарғонада "Нефтчи" "Қизилқум"ни қабул қилади.

ПФЛ ушбу турни ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Қайд этиш лозим, бугунги беллашув иштирокчилари орасида дисквалификация туфайли турни ўтказиб юборадиган футболчи йўқ.

Ўзбекистон Суперлигаси 19-турини ўтказиб юборадиган футболчилар билан танишинг:

Одилбек Абдумажидов ("Металлург");
Асрор Отахонов ("Металлург");
Муҳаммадали Абдураҳмонов ("Сурхон");
Диёрбек Рашидов ("Сурхон");
Фарруҳ Сайфиев ("Навбаҳор");
Хондамир Мустафоқулов ("Сўғдиёна");
Жасурбек Ёқубов ("Сўғдиёна");
Франсис Нарх ("Динамо");
Акмал Мозговой ("Насаф");
Анрихо Сентоку (ОКМК).

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›