

Черан, Табатадзе, Нсунгуси ва бошқалар. Суперлига 1-тур рамзий терма жамоаси
Бирин-кетин тур лауреатларини эълон қилиб боряпмиз. "Championat.asia" сайти талқинига кўра, 1-турнинг энг яхши мураббийи - Жамшид Саидов ("Қизилқум").
"Қизилқум" мавсумда "Бунёдкор"га қарши сафардаги баҳс билан бошлади. Муҳаммадали Ғиёсов ҳамда Элгужа Лобжанидзе каби ҳужумчилари учрашувни ўтказиб юборганига қарамай навоийликлар жуда яхши таассурот қолдиришди. "Қалдирғочлар" сафарда ишончли ўйин эвазига 3:1 ҳисобида таслим этилди. Саидов шогирдлари беллашув давомида дарвоза томон жами 7та аниқ зарба беришди. Шу тариқа, Ж.Саидов 1-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Суперлига турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>>>> СУПЕРЛИГА



