UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  1 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:30Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  8 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  5 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  26 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  27 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4

Супергол киритган Исич, "Бухоро"ни таслим этган Никибадзе ва бошқалар — Суперлигада 16-тур лауреатлари Янгиликлар

Супергол киритган Исич, "Бухоро"ни таслим этган Никибадзе ва бошқалар — Суперлигада 16-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

Championat.asia талқинига кўра Coca Cola Суперлига 20-тури рамзий терма жамоаси

Дарвозабон: Артём Потапов (Сурхон)

Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов (Пахтакор), Муҳаммадали Алиқулов (Металлург), Зоир Жўрабоев (Нефтчи), Шоҳруҳ Гадоев (ОКМК);  

Ярим ҳимоячилар: Ифеани Ифеани (Қизилқум), Бобур Асқаров (Сурхон), Азизбек Амонов (Насаф), Остон Ўрунов (Навбаҳор), Ислом Кенжабоев (Қизилқум)

Ҳужумчи: Гиорги Никабадзе (Нефтчи)

Championat.asia сайти талқинига кўра, 20-турнинг энг яхши дарвозабони - Артём Потапов ("Сурхон"). 

"Сурхон" дарвозабони "Бунёдкор"га қарши учрашувда жуда ишончли ҳаракат қилди ва бир нечта кучли сейвларни амалга оширди. Якунда эса "Сурхон"нинг рақиб майдонидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.


Championat.asia сайти талқинига кўра, 20-турнинг энг яхши футболчиси  - Гиорги Никабадзе ("Нефтчи").

Дуранглар қайд этаётган "Нефтчи" ва ниҳоят ушбу тур Суперлигада ғалаба қозонди. Гиорги Никабадзе "Бухоро"нинг йирик ҳисобда таслим этилишида асосий ролни бажарди. Футболчи бу учрашувда дубль қайд этди ва жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.


Championat.asia сайти талқинига кўра, 20-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Тарик Исич ("Сўғдиёна").

"Сўғдиёна" футболчиси Тарик Исич "Қизилқум"га қарши ўйинда жуда ажойиб гол киритди. Ушбу голни ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари аллақачон "Пушкаш" соврини учун номзодлар рўйхатига ҳам "қўшиб қўйишди".


Championat.asia сайти талқинига кўра, 20-турнинг энг яхши мураббийи - Жамшид Саидов ("Қизилқум").

"Сўғдиёна"га қарши ўйинда Жамшид Саидов бошчилигидаги "Қизилқум" 4:2 ҳисобида зафар қучди. Жамоа ушбу учрашувда жуда ажойиб ҳаракат қилди ва бу мавсумда биринчи марта рақиби дарвозасига битта ўйинда тўртта тўп киритди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика