Сульшернинг истеъфоси рақамларда

Mirjalol Normatov
21 ноя 2021, 17:30
"Манчестер Юнайтед" расмий равишда Оле-Гуннар Сульшернинг истеъфосини маълум қилди.

Ушбу мавсумда жамоа ўзининг энг ёмон натижаларини қайд этмоқда.

12 ўйинда 17 очко - МЮ мавсумни шундай бошлади. Бу иккинчи энг ёмон натижа ҳисобланади. Энг ёмон қачон бўлган дейсизми? 2019/20 йилги мавсум Сульшер қўл остида жамоа 12 ўйинда 16 очко жамғарганди.

12 ўйинда 21 ўтказиб юборилган гол - бунақаси тарихда бўлмаганди.

Ўз майдонида кетма-кет 14 ўйинда гол ўтказиб юборилиши - жамоа 1950-йиллардаги антирекордини такрорлашга яқин турибди.

6-15 - МЮнинг сўнгги 5 ўйинидаги голлар фарқи. Шулардан 3тасида жамоа 3+ гол ўтказиб юборди (шунда ҳам Де Хеа жамоасини жуда кўп вазиятларда қутқарди).

Айни дамда манкунианликлар АПЛ турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Пешқадам билан фарқ 12 очкога тенг.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia