Сульшернинг асосий трансфер мақсади маълум

Alisher
23 ноя 2019
"Эвертон" форварди Ришарлисон "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасида.

22 ёшли бразилиялик футболчи ўзининг ўйинлари орқали Оле Гуннар Сульшернинг эътиборини тортди.

Ушбу футболчи "Манчестер Юнайтед"нинг январь ойидаги асосий трансфер мақсади сифатида эътироф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, МЮ шунингдек Марио Манжукич ("Ювентус"), Мусса Дембеле ва Мемфис Депай (иккиси ҳам "Лион")ларга ҳам қизиқмоқда.

Ришарлисон жорий мавсум АПЛда 12та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассистга эришган.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports