"Реал" "янги Вальверде"ни кузатмоқда

"Реал" "Эвертон" хавбеки Жеймс Гарнер трансферини кўриб чиқмоқда.

Мадридликлар футболчининг ўсишини диққат билан кузатиб бормоқда. “Кўклар” Гарнерни қадрлашади, аммо катта таклифлар тушса, уни ушлаб қолиш қийин бўлишини тушунишади.

Аввалроқ, Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель хавбекни "Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Валвердега қиёслаганди. Жорий мавсумда Жеймс Гарнер "Эвертон" сафида 34 та ўйинда майдонга тушди. Уларда футболчи учта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.


Манба: fichajes.com