Сульшер йирик ғалабадан сўнг нималар деди?

Aziz Tukhtamuradov
30 апр 2021, 09:01
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Рома"га қарши ўйиндан сўнг (6:2) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Менмча иш якунланди, аммо биз яхшигина меҳнат қилдик. Яхши ўйнадик, аммо рақиб кучли эканлигини билардик. Улар иккита вазиятдан кейин иккита гол уришди, биз бунга имкон яратиб бердик. 

Иккинчи бўлимда эса жуда яхши ўйнадик. Ўйинда ўз имкониятларимиздан яхши фойдаландик. 

Биз характер кўрсатдик, ўзимизни йўқотиб қўймасдан, камбэкни амалга ошира олдик. Ўтказиб юборилган ҳар икки голимиз ҳам болаларча хато эвазиаг бўлди. Бундай даражада бундай хатоларни қилиб бўлмайди", - деди Сульшер. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›