Сульшер яқин орада истеъфога чиқарилмайди

Aslanov Jasurbek
8 ноя 2021, 16:40
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 11-турида "Манчестер Сити"га мағлуб бўлсада, раҳбарият истеъфога чиқаришни ўйламаяпти.

"The Guardian" хабарига кўра, норвегиялик мураббий 12-турда "Уотфорд"га қарши ўйинда жамоани бошқариши кутилмоқда. 

Манчестер дербисидан сўнг "Манчестер Юнайтед"нинг эгаларидан бири Жоел Глейзер Сульшернинг ишдан бўшатилиши ҳақида ҳеч қандай хабар олмаган, у ФИФА кунларидаги халқаро ўйинлардан сўнг ишлашни давом эттиради. 

Айни пайтда олтинчи ўринни эгаллаб турган манкунианликлар 20 ноябрь куни сафарда "Уотфорд" билан куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian