

"Олд Траффорд"га қайтиш? Ҳиссиётларимни ушлаб туришга ҳаракат қиламан. Чунки, мен ўз ишимни бажариш учун бу ердаман, балансни сақлашим керак. Мен ҳам, жамоа ҳам мухлисларни мамнун этиш учун ғалаба қозонишни истаймиз. Чунки, улар дунёдаги энг зўр мухлислар.
Умид қиламан, кейинги 5 ой давомида ўз ишимни яхши уддалайман. Умид қиламан янги мураббий келганида МЮ мухлислари менинг исмимни айтиб қўшиқ куйлашади", - деди Сульшер.




