Сульшер туфайли Ван Дейк бошқа уй қидирмоқда

Mirjalol Normatov
28 мар 2019
"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил Ван Дейк Чешир графлигидаги "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг уйини бўшатиб қўйишига тўғри келади.

"Liverpool Echo" хабарига кўра, футболчи оиласи билан кўчиб келмагунча уйни ижарага олганди. Аввалига Сульшер уйни сотиб юбормоқчи бўлганди. Бироқ айрим сабаблар туфайли ишлар ўхшамай қолганди.

Бугун МЮ билан уч йиллик шартнома имзолаган Сульшер оиласи билан ушбу уйда яшашга қарор қилди ва бу ҳақида футболчинии огоҳлантириб қўйди.

Сульшер бунга қадар "Лоури" меҳмонхонасида истиқомат қилаётганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Liverpool Echo