Сульшер: "Суперюлдузларни харид қилиш МЮни чемпионлик учун даъвогарга айлантирмайди"

Aslanov Jasurbek
9 фев 2019, 11:45
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер клубнинг трансферлари ҳақида фикр билдирди.

"Гап футболчилар сони ҳақида кетмаяпти. Янги ўйинчи жамоага мос бўлиши керак. Суперюлдузларни харид қилиш вазиятни бир сонияда ўзгартирмайди. Улар билан чемпионлик учун курашадиган жамоага айланиб қолмаймиз.

Аммо ҳақиқатдан ҳам бизга тажрибали футболчилар керак. Погба, Лингард ҳозир масъулиятни бўйнига оладиган ёшда.

Лигада 6та яхши жамоа бор ва уларнинг барчаси чемпион бўлмоқчи. Бироқ чўққига интилиш учун бизда инфратузилма, тарих бор" - дейди Сульшер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FourFourTwo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›