

"Жейдон жамоамда кўришни истаган футболчилардан бири. У "Манчестер Юнайтед"нинг анъаналарига жуда ҳам мос.
У жамоанинг узоқ йиллик футболчиларидан бири бўлиб қолади. Санчони тезроқ жамоам таркибида кўришни истайман.
Унинг гол ва ассистлари борасидаги статистикаси кўп нарсадан сўзлайди. Жейдон бизга фантастик тезлик, голли вазиятлар ва креативлик тақдим қилади.
"Олд Траффорд" эса Санчонинг иқтидори ва юқори даражада ўйнашига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади", - деди Сульшер.



