Сульшер: “Қуруқ” ўйинларнинг кўплиги МЮда ривожланиш борлигини кўрсатади”

9 мар 2020, 08:02
МЮ бош мураббийи “Ман Сити” устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Қуруқ” ўйинларнинг кўплиги МЮда ривожланиш борлигини кўрсатади. Янада яхши бўлиб боряпмиз. Уилямс ҳамда Уан-Биссака билан қанотларда биз тажовузкор кўриняпмиз. “Сити” тўп билан яхши ўйин кўрсатди, аммо биз уларни қўрқишга мажбур қила олдик. Яхшироқ бўлиб бораётганимизни ҳис қилмоқдамиз. Аммо шунда бўлса-да, жамоа ҳамон 5-ўринда. “Челси” ва “Лестер”га етиб олиш учун бизга очколар керак. Тўхтаб қолмаслик шарт”, — дейди Сульшер.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC Sport