Сульшер: "МЮда Гиггз газ сув туфайли Роналдуни туртиб юборган"
01 авг 2016 12:03
Янгиликлар
Сульшер: "МЮда Гиггз газ сув туфайли Роналдуни туртиб юборган"
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Уле-Гуннар Сульшер манкунианларнинг собиқ футболчилари Криштиану Роналду ва Райан Гиггз ўртасидаги можаро ҳақида сўзлаб берди.
"Бир куни Роналду газ сувли идиш билан нонуштага келди. Гиггз доимо овқатланиш тартибига жиддий эътибор берар эди, шу сабабли бу Райанга ёқмади. Райан Криштиануни деворга туртиб юборди ва шундай деди: "Ҳеч қачон бундай қилма!" - дейди Сульшер.
Гиггз ва Роналду 2003 йилдан 2009 йилгача "Манчестер Юнайтед" сафида бирга тўп тепган.
Фикрлар