Сульшер: "МЮ яхши ўйин кўрсатишига ишонаман"

Mirjalol Normatov
24 окт 2021, 12:49
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Яхши ўйин намойиш қилишимизни кутяпман. Кавани ва Роналду - рақиб жарима майдончаси ичидаги ўйин борасида энг яхши футболчилардан бири. Шундай футболчилар билан ишлаш имконияти юзага келаётганидан мамнунман.

Ҳозир барча иш балансни яхшилашда. Масалан, майдонда узун паслардан кўп фойдаланишимиз мумкин. Чунки вингер ва тўпурарларимиз яхши ҳолатда", - деди мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Guardian