

"Sky Sports" хабарига кўра, норвегиялик мутахассис манкунианликлар ижрочи директори Эд Вудвордга ҳимоячи билан шартнома имзоланишини тезлаштирилишини сўради. Мураббий Магуайрни жамоанинг ушбу йиғинидаёқ жамоага келиб қўшилишини истамоқда. МЮ ҳимоячи учун 85 миллион евро таклиф қилганди, "тулкилар" эса унинг трансферидан 95 миллион евро ишлаб олишмоқчи.
Ўтган мавсумда 26 ёшли Магуайр жамоаси таркибида 31 ўйинда қатнашиб, 3 гол киритишни уддалаганди.



