Сульшер: "Ҳеч ким Лукаку каби машғулотларда кўплаб голлар ура олмайди"

Mirjalol Normatov
19 янв 2019, 18:40
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ҳужумчи Ромелу Лукакуни мақтади.

"Лукаку жамоанинг муҳим қисми ҳисобланади.

Олдинлари биз иккита ҳужумчи бўлиб ўйнаганимизда, мен тўртинчи ҳужумчи эдим. Ҳозирда бизда 6 форвард бор ва уларнинг 3 нафари ўйинларга тушмоқда.

Агарда ўйинлар етарлича бўлса, барча ўз имкониятларидан фойдалана олади.

Ромелу ажойиб ҳужумчи. Ҳеч ким Лукаку каби машғулотларда кўплаб голлар ура олмайди", - деди Сульшер.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com