

"Футболда ғалаба қозониш керак. Биз 70-дақиқалан бошлаб ғалаба учун курашни бошлашга ҳаққимиз йўқ. Йигитларга қойил. Бу хоҳиш етишмаслигидан эмас, балки ишончсизликдандир.
Шогирдларимнинг ғалаба қозонишни хоҳлашларига шубҳа қилмайман, балки ёш футболчилар бундай синовларда қандай қилиб ғалаба қозонишни билишмайди.
Биз 0:2 ҳисобида ютқазаётганимизда таслим бўлмадик. Ўтган мавсумда биз таслим бўлишимиз мумкин эди, аммо жорий мавсумда эмас, шу сабаб фарқ катта", - дейди Сульшер.
"Қизил иблислар" АПЛнинг 13 туридан сўнг 17 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг 9-ўрнида боришмоқда.



