UZ

Сўнгги янгиликлар

15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  1 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  3 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  14 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6

Суҳроб Иззатов: “Бугун омад бизга кулиб боқди” Янгиликлар

Суҳроб Иззатов: “Бугун омад бизга кулиб боқди”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Турон” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Суҳроб Иззатов билан суҳбатлашдик.

- Бугун қизиқарли ўйин бўлди. “Турон” гол уриш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлди. Лекин омад кўпроқ бизга кулиб боқди ва муҳим бўлган голлар эвазига ғалаба қозондик. Рақибимизга ғалаба зарурлиги учун ҳам бугун ҳужумкор футболни танлади ва бизга қаршилик кўрсатди. Биз ҳам ўз майдонимизда ғалаба қозонмасак бўлмасди. Қисқаси, осон бўлмаган ғалабани қўлга киритдик. 

Майдонда бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин бизда тушкунлик ҳолати кузатилмади. Лекин ҳисоб тенглашганидан сўнг қолган вақт давомида бизга осон бўлмаслигини тушуниб тургандик. Эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмасак, бу бизга қимматга тушишидан хавфсираб тургандик.  Кейинчалик майдондаги футболчилар сони тенг ҳолатга келганидан сўнг, бизда ғалаба қозониш учун иштиёқ ошди ва муҳим голларни уриб олдик. 

Совринли ўринлар учун имкониятларимизга келсак, тақвимиз бироз қийинроқ.  Лекин биз  охиригача халқаро майдонга йўлланма берадиган йўлланмалар учун курашамиз. Олдинда турган ўйинларимизда ижобий натижа қайд этишга интиламиз. Бундан ташқари, Ўзбекистон кубогида ғолибликни қўлга киритган ҳолда, халқаро майдонда тўп тепиш имкониятимиз бор. Шундан ҳам фойдаланиб кўрмоқчимиз”, - дея сўзини якунлади Иззатов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика