UZ

Сўнгги янгиликлар

20:14Сурхондарё. Ўтиш ўйинларининг 1-тур учрашувлари якунланди  1 20:07Топ-10. Суперлигадаги энг қиммат футболчиларни биласизми?  8 19:56Дембеле Хавига ёзда "Барселона"ни тарк этишини айтди  1 19:47"Пахтакор" академиясида қўрқмасдан ўйнашни ўргатишган. Акс ҳолда..." - "Турон"да мавсум кашфиёти бўлган Билол Тошмирзаев билан интервью  2 19:39Футзал. Олий лигада 3-турнинг бешинчи кунги баҳслари якунланди  0 19:25Суперлигага қайтган "Нефтчи"да молиявий инқироз бошландими?  39 19:14Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси очилди  10 19:10Иккинчи танлов. Отабек Шукуровнинг дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг!   2 18:47Америка холдинги "Лидс"ни харид қилмоқчи  0 18:30Ўзбекистонлик футболчи қизлар турк клубига ўтишди  8 18:24АПЛнинг уч клуби "Ювентус" ярим ҳимоячиси учун даъвогарлик қилмоқда  1 18:03"Футбол олами". "Олимпик" Суперлигага чиқди, "Насаф" кубок соҳиби!   7 18:01"Барселона" тарбияланувчиси Траоре "Реал"га ўтмоқчи  5 17:38"Ливерпуль" "Севилья" билан "Ювентус" ярим ҳимоячи учун курашади  0 17:16Икарди ПСЖни испан грандига алмашиши мумкин  2

Суҳроб Иззатов: “Бугун омад бизга кулиб боқди” Янгиликлар

Суҳроб Иззатов: “Бугун омад бизга кулиб боқди”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Турон” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Суҳроб Иззатов билан суҳбатлашдик.

- Бугун қизиқарли ўйин бўлди. “Турон” гол уриш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлди. Лекин омад кўпроқ бизга кулиб боқди ва муҳим бўлган голлар эвазига ғалаба қозондик. Рақибимизга ғалаба зарурлиги учун ҳам бугун ҳужумкор футболни танлади ва бизга қаршилик кўрсатди. Биз ҳам ўз майдонимизда ғалаба қозонмасак бўлмасди. Қисқаси, осон бўлмаган ғалабани қўлга киритдик. 

Майдонда бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин бизда тушкунлик ҳолати кузатилмади. Лекин ҳисоб тенглашганидан сўнг қолган вақт давомида бизга осон бўлмаслигини тушуниб тургандик. Эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмасак, бу бизга қимматга тушишидан хавфсираб тургандик.  Кейинчалик майдондаги футболчилар сони тенг ҳолатга келганидан сўнг, бизда ғалаба қозониш учун иштиёқ ошди ва муҳим голларни уриб олдик. 

Совринли ўринлар учун имкониятларимизга келсак, тақвимиз бироз қийинроқ.  Лекин биз  охиригача халқаро майдонга йўлланма берадиган йўлланмалар учун курашамиз. Олдинда турган ўйинларимизда ижобий натижа қайд этишга интиламиз. Бундан ташқари, Ўзбекистон кубогида ғолибликни қўлга киритган ҳолда, халқаро майдонда тўп тепиш имкониятимиз бор. Шундан ҳам фойдаланиб кўрмоқчимиз”, - дея сўзини якунлади Иззатов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика