UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  1 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Суҳроб Бердиев: "Майдонга гол уриш мақсадида тушгандим" Янгиликлар

Суҳроб Бердиев: "Майдонга гол уриш мақсадида тушгандим"

“Қўқон-1912” – “Металлург” учрашувидан сўнг Қўқонликлар таркибида хет-трикка эришган Суҳроб Бердиев ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.

-  “Металлург” билан ўйин қийин бўлишини олдиндан билардик. Чунки бу жамоа 3-4 йилдан буён асосий таркиб деярли ўзгармай келмоқда. Шунга яраша мураббийларимиз бизни ўйинга тўғри тайёрлай олишди. Биз хам бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини аниқ бажаришга ҳаракат қилдик ва натижада ғалабага эришдик.

-  Ўйинда хет-трик қайд этишимни кутганмидим? Тўғриси кутмагандим, лекин майдонга гол уришни мақсад қилиб тушган эдим. Чунки гол уришни соғингандим.  Рақибимиз бир киши кам бўлиб қолгани ҳам бизга қўшимча устунлик берди. 11 кишига қарши ўйнаш янаям қийинроқ бўлар эди.

-  Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, ғалабамизда стадионни тўлдириб, бизни қўллаб турган мухлисларимизнинг ҳиссалари ҳам жудда котта бўлди. Мухлисларимизга миннатдорчилик билдирган ҳолда барча ўйинларимизда улардан шундай қўллаб туришларини сўраган бўлардим, - дейди Бердиев.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика