UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  0 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  4 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  9 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

Суҳроб Бердиев: "Мақсадим якунда тўпурарлар рўйхатида бўлиш" Янгиликлар

Суҳроб Бердиев: "Мақсадим якунда тўпурарлар рўйхатида бўлиш"

“Қўқон-1912” жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси, мавсум тўпурарларидан бири Суҳроб Бердиев бизни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
- Суҳроб жамоани бу қадар мувафақияти одимлашига нима сабаб деб ўйлайсиз ?
- Авваломбор барча мухлисларимизни қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Жамоамизни бу йилги мавсумда юқори ўринларда кетаётгани бу аввало мавсумга тайёргарликни тўғри йўлга қўйилганлиги бўлса иккинчи томони жамоамиздаги аҳилликда деб ўйлайман. Мураббийларимиз бизни ҳар бир ўйинга жисмоний ва психологик томонлама тўғри тайёрлай олганларини натижаси бизни ютуқларимизнинг яна бир омили бўлмоқда.Жамоада ҳамма бир оиладекмиз, қолаверса мухлисларимизнинг ажойиб қўллаб-қувватлашлари ҳам  ҳозирги кунда турнир жадвалида юқори ўринларда туришимизга сабаб бўлмоқда.

- Ўйинларга тайёргарлик жараёни ҳақида ҳам гапириб берсангиз
- Мураббийларимиз ҳар бир ўйинга ўша жамоанинг ўйинига қараб турли тактик схемаларни бизга ўргатиб келишмоқда. Бош мураббийимиз тезкор ва ҳужумкор футболни яхши кўрадилар ва бизни ҳам шунга ўргатмоқдалар. Натижа эса кўриб турганингиздек ёмон эмас.

- Жамоада ўзингизни ўрнингиз , бу йилги мақсадларингиз ҳақида ҳам айтиб ўтсангиз.
- Футбол бу жамаовий ўйин. Ҳамма бир мақсад йўлида бирлашсагина бир мақсадга эришиш мумкин бўлади. Ўз олдимга қўйган мақсадим жамоамга максимал даражада фойдам тегиши учун бор куч-ғайратимни аямаймаслик. Мураббий ва мухлисларимизнинг олдида, ҳар бир ўйинда  ёруғ юз билан майдонни тарк этсам  дейман.Ҳар бир футболчи гол уришни хохлайди. Мен ҳам иложи борича кўпроқ гол киритиш ва кўпроқ голли узатмаларни амалга оширишни мақсад қилганман. Мавсум якунида тўпурарлар рўйхатида бўлиш знг катта мақсадим.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика