Суаресда коронавирус борлиги яна бир бор тасдиқланди. Форвард "Барселона"га қарши ўйинда майдонга тушмайди

Alisher
19 ноя 2020, 10:18
"Атлетико" форварди Луис Суарес яна бир бор коронавирусга мусбат тест топширди.

Ўйинчи Уругвай терма жамоасида олинган тестлар алдовчи бўлишига умид боғлаган эди, аммо улар тасдиқланди.

Шундай экан, Суарес 21 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Испания чемпионати доирасидаги "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Суарес жорий мавсум "Атлетико" либосида Ла Лига доирасидаги 6та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, мадридликларнинг яна бир уругвайлик ўйинчиси Лукас Торрейра ҳам COVID-19'га мусбат тест топширган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›