Суарес: "Валенсия" билан ўйинда ўйлаганларимнинг ҳаммаси амалга ошди"

Aslanov Jasurbek
4 фев 2016, 11:42
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес "Валенсия"га қарши Испания Кубогининг ярим финал баҳси ҳақида фикр билдирди.

"Бу бизнинг энг яхши учрашувларимиздан бири. Жамоа илк дақиқалардан тўлиқ куч билан ҳаракат қилди ва тезда етакчиликни қўлга олдик. Бугун мен ўйлаган ҳаммаси амалша ошди.

Жамоам совринлар қўлга киритиши учун гол ураман, аммо асосийси клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида эга бўлган ҳолатни сақлаб қолиш. Сўнгги ўйинларнинг биринчи бўлимида яхши ҳаракат қилмаганимизни биламиз ва бугун буни ўзгартиришга уриндик.

Агар мураббий жавоб учрашувда бизга дам берса, буни тушунса бўлади. Захирамиз жуда яхши, аммо футболда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин" - дейди уругвайлик.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Espana