Суарес: "Месси билан деярли ҳар куни гаплашаман"

Alisher
23 мар 2021
"Атлетико" форварди Луис Суарес "Барселона"даги собиқ жамоадоши Лионель Месси ҳақида гапирди.

"Мен "Барселона"нинг ўйинларини кўряпман, сабаби мен ушбу клубга қойил қоламан, мен унинг рангларини ҳимоя қилганман. "Барселона"дан миннатдорман. Месси билан деярли ҳар куни гаплашаман. "Барселона"да мени севишларини биламан", - дейди Суарес.

34 ёшли уругвайлик футболчи 2014-2020 йиллардаги фаолиятдан сўнг "Атлетико"га ўтди. Унинг Мадрид клуби билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

"Атлетико" айни дамда Ла Лигада 28 турдан сўнг 66 очко жамғарган ҳолда 1-ўринда бормоқда. "Барселона" эса 4 очко кам тўплаб 2-ўринда.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca