Суарес: "Ҳотиржамликни сақлаган ҳолда "Челси"га қарши ўйинга тайёрланишимиз зарур"

Aziz Tukhtamuradov
20 апр 2014, 22:16
"Ливерпуль" футболчиси Луис Суареснинг фикрича мерсисайдликларни "Норвич" устидан қозонилган ғалабасидан сўнг хам чемпион деб аташга шошилмаслик керак.

"Биз жудаям ҳурсандмиз. Чунки, жудаям мухим бўлган уч очкони қўлга киритдик. Очколарни қўлга киритиш учун жиддий тер тўкишимизга тўғри келди. Чунки, "Норвич" лигада қолиш учун курашмоқда.

Футболда нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди.

Ўйлайманки, хотиржамликни сақлаб қолган ҳолда "Челси"га қарши бўлиб ўтадиган муҳим ўйинга тайёрланишимиз зарур.

Мавсум аввалида кучли тўртликка киришни мақсад қилган эдик. Бу кўриб турганингиздек ортиғи билан амалга ошди", - деб айтиб ўтди уругвайлик футболчи.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›