

"Софияни алдаганман. У мендан ҳақиқатдан ҳам Кьеллинини тишалагим ҳақида сўради, мен эса бундай бўлмаганини айтдим. Бу қандай юз берганини ўзим ҳам тушунмадим. Футболчини жазолаш, уни дисквалификация қилиш мумкин. Аммо унга машғулотларда иштирок этишни таъқиқлаш... Бу тўғри қарор эмас деб ҳисоблайман ва бу жазони умуман тушунмадим. ФИФА штаб-квартирасида ўтган тақдирлаш маросимига бормадим ва ҳеч қачон у ерга бормайман" - дейди Суарес.
Суарес ўшанда миллий жамоанинг 9 та учрашувига дисквалификация қилинган эди. Бундан ташқари, у 4 ойга ҳар қандай футболга боғлиқ ишдан четлатилган. Кейинроқ спорт арбитраж суди унга машғулот ва ўртоқлик учрашувларида иштирок этишга руҳсат берган.



