UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  2 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3

Суарес "Атлетико"да йилига 9 миллион евро маош олади Янгиликлар

Суарес "Атлетико"да йилига 9 миллион евро маош олади

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес "Атлетико"га ўтишига оз қолди.

Марcа хабарига кўра, уругвайлик Мадрид клуби билан 2 йиллик шартнома тузишга ва йилига 9 миллион евро маош олишга келишиб олган.

Журналист Фабрицио Романонинг айтишича, келишувнинг сўнгги тафсилотлари яқин бир неча соат ичида келишиб олинади. Суарес аллақачон "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне билан суҳбатлашган.

Олдинроқ "Барcелона" 33 ёшли форвард билан шартномани бекор қилиш тўғрисида келишиб олгани ҳақида хабар берилган эди. Каталонияликлар уругвайлик футболчини бепул қўйиб юборишади ва у ўз навбатида, шартнома бўйича сўнгги йил давомида унга тўланадиган маошдан қисман воз кечади.

Футболчи "Барса"да 2014 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У Каталония жамоаси сафида барча турнирларда 283 учрашув ўтказган ва 198 та гол урган.

Суарес "Барселона" билан тўрт марта чемпионат ва Испания кубогини ютган, 2015 йилда эса ҳал қилувчи голни уриб, жамоа Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишига ўз ҳиссасини қўшган.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика