
Бу ҳақда клуб бош мураббийи Марк Хьюз эълон қилди. 35 ёшли футболчининг "Сток Сити" билан шартномаси ёзда якунига етади.
"Келиша олишимизга ишонаман. Бу менинг шахсий фикрим. Крауч уч-тўрт йил олдингидек ўйнамоқда. Яқин вақт ичида унинг сифатлари ўзгармайди" - дейди Хьюз.
Жорий мавсумда Крауч АПЛнинг 12 та учрашувида 2 та гол урди.