

"Эшлига аллақачон унинг қолишини хоҳлашимни айтдим. Бу масала муҳокама қилинмоқда. Бундай ҳолатда асосий шахс ўйинчининг ўзи бўлади. У миннатдор бўлиши, қолиши ва музокаралар ўтказиши керак. Ҳали кўп нарсаларни таҳлил қилишимиз керак, аммо Янгга ундан мамнунлигимизни айтдим", - дейди Жеррард.
Янг "Астон Вилла"га 2021 йилнинг июлида "Интер"дан ўтган эди, бунга қадар у 2007-2011 йиллар давомида Бирмингем клубида ҳаракат қилган.
36 ёшли англиялик футболчи 2021/22 йилги мавсум 23та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди. Футболчининг шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.



